Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида 4 ёшли бола номаълум касалликдан вафот этгани, айни пайтда унинг 6 ёшли оила аъзоси ҳам оғир аҳволда жонлантириш бўлимида ётгани, шифокорлар уларга ташхис қўя олишмагани ҳақида хабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳолатни ўрганиш ва вазиятга аниқлик киритиш мақсадида ССВ томонидан малакали профессор-шифокорлардан иборат махсус тиббий бригада тузилиб, зудлик билан Ғузор туманига юборилган.
«Вазият ўз назоратга олинган. Ўрганиш натижалари ҳақида батафсил маълумот берилади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)