Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида 23 июнь куни «Жигули»да портлаш содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни соат 15:00 ларда Шароф Рашидов тумани «Совунгарлик» маҳалласи ҳудудида жойлашган автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциясида «ВАЗ-2106» автомобилга ёнилғи тўлдириш жараёнида портлаш содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, бошқа транспорт воситаларига зарар етмаган. Портлашда ёнғин келиб чиқмаган, ёнғин-қутқарув бўлинмалари ҳодиса жойига чақирилмаган.
Дастлабки суриштирув натижаларига кўра, «ВАЗ-2106» транспорт воситасидаги носозлик ҳодисага сабаб бўлган.
Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)