• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Мусофирликка мажбур қилган инқироз, «салфетка»га ёзилган шартнома ва ақл бовар қилмас иқтидор. Кам учрайдиган хасталик сабаб «Барселона»га келиб қолган Месси ҳикояси

    Лионель Месси болалигидаёқ бутун Росариони (Месси туғилган шаҳар) даҳшатга солганди. «Нюеллс Олд Бойз»нинг болалар жамоалари мураббийлари ҳатто Леонинг турли мусобақаларда урган голларини санашни тўхтатиб қўйганди, бироқ унинг 500 тадан кўпроқ марта дарвозани ишғол қилгани аниқ. Мессининг жамоаси рақибларини шафқатсизларча қийнарди, ҳар бир ўйинда камида 10—12 тадан гол уриларди. Ҳатто баъзи жамоалар ўзлари учун қоида ўйлаб топиб олганди: «Нюеллс» олтинчи голни ургандан кейин ортиқча қийналмаслик учун бирданига ўйинни тугатиб қўйиш.

    Фото: Getty Images

    Мессида тўхтаб қолмаслик ва атрофдагиларни ўзига яқинлаштирмаслик учун алоҳида мотивация бўлган. Унинг ўша вақтдаги мураббийи Карлос Маркони Мессига ҳар бир гол учун ширинлик берарди. Агар Месси 4 та гол урган бўлса, мос равишда худди шунча мукофотга эга чиқарди.

    Леонинг янада яхшироқ бўлиши учун мураббий унга бош билан урилган голга иккита ширинлик ваъда қилади. «Кейинги ўйинда Лео барча ҳимоячилар ва дарвозабонни алдаб ўтди ва тўпни тепага кўтариб, бўш дарвозага боши билан гол урди. Шунда у менга қаради ва бармоқлари билан ишора қилиб, энди иккита берасиз деди», — ёдга олади Маркони.

    Бироқ Месси 9 ёшдалигида «Нюеллс» мураббийлари Леода муаммолар борлигини пайқаб қолди. Барча шериклари бўй борасида ундан баланд эди, Месси 1 метр-у 27 сантиметр бўлган. Ҳатто Леонинг ойнадан атрофни кузатиши учун машина ўриндиғига қўшимча ёстиқ қўйиларди.

    Бу унинг мусобақалардаги муваффақиятларига таъсир кўрсатмаётган, бироқ келажакда катта муаммоларни келтириб чиқариши аниқ эди: Лео бундай бўй билан яккакурашларга кира олмасди. Шу тариқа чуқурлаштирилган текширувдан ўтишга тўғри келади.

    Леони қутқариб қолган шифокор

    Фото: Getty Images

    Шу тариқа 9 ёшли Мессида организмнинг ривожланиши учун ниҳоятда муҳим бўлган ўсиш гормони етишмовчилиги аниқланади. Росариода Месси билан икки ярим йил ишлаган эндокринолог Диего Шварсштейннинг сўзларига кўра касаллик жуда камёб бўлиб, ўртача 20 минг боладан бир нафарида учрайди.

    Бундай ҳолларда ўсиш гормони билан даволаш тайинланади — тананинг хусусиятларига ва реакциясига қараб 3—6 йил давомида қўл ва оёқларга мунтазам равишда кунлик инъекция қилиб борилади. Профессионал спортда бундай инъекциялар тақиқланган, чунки агар гормон соғлом одамнинг организмига юборилса, бу мушак массасининг ўсишига ёрдам беради. Лекин Месси, биринчидан, гормонни болалигида қабул қилган, иккинчидан, буни аниқ тиббий мақсадларда қилган, шу боис бу уколларни допинг деб ҳисоблаб бўлмасди.

    «Мен майдонда ҳам, мактабда ҳам, маҳаллада ҳам энг кичиги эдим. Шунинг учун ҳар куни оёғимга укол қилишарди. Кунлар кунларга, ҳафталар эса ҳафталарга уланиб борди ва бу нарса уч йилдан кўпроқ давом этди», — дейди Месси.

    Қабулларда Лео шифокор Шварсштейнга деярли ҳамма нарса ҳақида гапириб берарди — ҳар ўйинда нечта гол уриши, жамоаси қандай мусобақаларда қатнашиши, нималарга эришмоқчилиги. Кунларнинг бирида шифокор Мессига шундай дейди: «Марадонадан яхшироқ бўласанми ёки йўқ, билмадим-у, аммо бўйинг ундан баланд бўлиши аниқ».

    Ҳаммаси кўнгилдагидек чиқди. Ҳозир Мессининг бўйи 1 метр 69 сантиметрга тенг. У марҳум Диего Марадонадан икки сантиметрга баландроқ.

    Фото: Getty Images

    Аргентинадаги даволаниш курси тўхтаб қолади, Барселонага учишга тўғри келади

    Бироқ даволаниш йўли қийинчиликларсиз ўтмайди. Ўтган асрнинг 90 йиллари охири ва 2000 йилларнинг бошида Аргентина кучли иқтисодий инқирозни бошидан кечиради, бу 2001 йилда давлат томонидан қарзларнинг тўланмаслиги, президентнинг истеъфога чиқиши ва ўрта синфнинг қулашига олиб келади.

    Даволанишнинг дастлабки икки ярим йили Лионелнинг отаси ишлаган пўлат заводи суғурта фонди ҳисобидан тўланганди. Инқироз авж олгач, барча суғурта тўловлари қисқартирилади ва Месси ўсиш гормонисиз қолади. Укол курсининг нархи ойига 900 дан 1300 долларгача бўлган. Оилада эса бундай пул йўқ эди.

    Хорхе Месси аввалига «Нюеллс Олд Бойз» раҳбариятига мурожаат қилади, у клуб ўзининг асосий иқтидорини қутқариб қолишига умид боғлаганди, бироқ якунда адашга бўлиб чиқади. Боиси инқироз футбол клубларига ҳам таъсир қилиб бўлганди.

    «Улар даволанишга кетадиган маблағни тўлиқ кўтаришини ва хавотир олмаслигимни айтди. Аммо кейинчалик арзимаган сумма беришди. Агар улар даволанишга пул тўлаганида, албатта, Росариода қолган бўлардик», — деб эслайди Леонинг отаси ўша дамларни.

    Месси илк болалар жамоасида — тепа қатор, ўнгдан иккинчи

    Месси илк болалар жамоасида — тепа қатор, ўнгдан иккинчи
    Фото: Getty Images

    Мессилар оиласи зудлик билан нажот йўлларини излашга тушади: даволаниш курсини узоқ вақтга тўхтатиб бўлмасди. «Курснинг кескин тўхтаб қолишидан ҳеч қандай ножўя таъсирлар йўқ, лекин агар Лео гормонни қабул қилишни тўхтатганида, ҳозиргидан анча пастроқ — 1 метр 50 сантиметр атрофида бўларди», — дейди шифокор Шварсштейн.

    Кўп ўтмай оилага Мессининг ажойиб истеъдоди ҳақида эшитган ва «Барселона» вакиллари билан таниш бўлган буэнос-айреслик икки тадбиркор ёрдам беради. Шу тариқа Хорхе Месси «Барселона»нинг энг муҳим ходимларидан бири бўлган Хосеп Мария Мингеля билан танишади. У клубга ўтган асрнинг 70 йилларида таржимон сифатида келган, кейин мураббий, ёшлар жамоалари маъмури, скаут ва ҳатто ўйинчилар менежери сифатида фаолият юритганди. У «Камп Ноу»да Диего Марадона, Ромарио ва Христо Стоичковларнинг трансферларида иштирок этган. Кейинчалик бу ажойиб келишувлар рўйхатига Месси номи ҳам қўшилади.

    Фото: Getty Images

    «Леони илк марта 12 ёшдалигида кўрганман. У паст бўйли, нимжон эди, жисмоний имкониятлари туфайли унинг яхши ўйинчи бўла олишига шубҳа бўлган. Лекин кўрикдан кейин шунчаки ҳайратда қолдим. Лео ажойиб одамлар: меъморлар, шифокорлар, буюк мусиқачилар туғиладиган ақл бовар қилмайдиган сайёрадан келганга ўхшарди», — дея эслайди Мингеля.

    «Барселона» дастлаб Мессига унчалик ҳам қизиқмайди, бироқ Мингеля клуб позициясини ўзгартириш учун қўлидан келган ҳамма ишни қилади. У Лионель ва унинг отасига Испанияга учиш учун чипта олиб беради, ҳаттоки Барселонада яшаш учун ҳам пул тўлайди.

    «Машғулотларда Леонинг нималарга қодирлигини ҳамма кўради, муҳокамалар ҳафталаб давом этади, лекин ҳеч ким қарор қабул қилмасди: кимдир Мессини ёқтирар, бошқаларни эса унинг бўйи иккилантирарди. Ўшанда клуб президенти маслаҳатчиси Хоан Гаспарга қўнғироқ қилишга қарор қилдим ва у синов ўйинини белгилади», — дейди Мингеля.

    Ўйин «Камп Ноу» яқинидаги сунъий қопламали майдонда бўлиб ўтди, Лео ўзидан ёши катта болалар билан ўйнади, «Барселона» раҳбарлари мана шундай оғир шароитда унинг ривожланиши ва даволанишига сармоя киритиш керакми ёки йўқ деган саволга жавоб олади. Месси эса барчани ҳайратда қолдиради.

    Бироқ ўша вақтга келиб, Мессининг отаси «Барселона»дан нимадир чиқишига ишонмай қўйганди. У каталонияликларни ҳам худди «Нюеллс Олд Бойз» каби алдаб, ҳеч қандай шартнома таклиф қилмайди деган фикрда эди.

    Фото: Getty Images

    Хорхе Мессини тинчлантириш учун Мингеля ва клуб президенти маслаҳатчиси вақтинчалик шартнома тайёрлайди. Бу келишув 2000 йилнинг 14 декабрида Монтжуик тоғларидаги ресторанда «салфетка»га ёзилади. Келишув Месси билан тез орада тўлиқ junior-шартнома имзоланишини кафолатларди. Шу билан бирга Лионелнинг отасига «Барселона» академияси тизимидан иш берилади.

    Ҳужжатлар 2001 йил мартигача тайёрланади, даволаниш эса имкон қадар тезроқ ўтказилиши зарур эди. Натижада, ўсиш гормони инъекцияларининг биринчи курсини «Барселона» бош директори Жоан Лакуэва ўз ёнидан тўлайди. У Мессининг отасига шахсий жамғармасидан пул беради.

    Лионелга кўрсатилган ғамхўрлик деярли чексиз эди. 2001 йил декабрь ойида унинг маоши оширилади (бундан ташқари, у «Барселона Б» футболчиси сифатида академиядан ҳам маош оларди), отасига Барселонадаги квартирани таъмирлаш учун пул ўтказиб берилади.

    Шу воқеалардан беш йил ўтиб, Лео ҳеч нарса беҳуда кетмаганини исботлайди. 10 йилдан кейин эса том маънода афсонага айланади.

    «Барселона» даволанишим учун пул тўлашга рози бўлган ягона клуб эди. Клуб мен учун қўлидан келган барча ишни қилди, унга керак эканман, шу ерда ўйнайвераман», ­— деганди Месси.

    Бироқ 2021 йилга келиб, Месси кўзида ёш билан уйи — «Барселона»ни тарк этди. Бироқ бу энди умуман бошқа ҳикоя...

    24.06.2022, 23:46   Изоҳ (0)   50802
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ОФК Кубоги. «Сўғдиёна» Қирғизистон клубини мағлуб этиб, мусобақадаги илк ғалабасини қўлга киритди. Ҳасановдан 2 та ассист

    24.06.2022, 20:59

    Сардор Рашидов яна легионерга айланди. У Қатар клубига трансфер қилинди

    24.06.2022, 20:21

    Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»га яна бир ҳужум вакилини олиб келмоқчи

    24.06.2022, 19:34

    Евро—2020 да юраги тўхтаб қолган Кристиан Эриксен келажаги борасида бир қарорга кела олмаяпти

    24.06.2022, 17:40

    Про-Лига доирасидаги ўйинда ҳакамларнинг баҳсли қарори оммавий тортишувга сабаб бўлди (видео)

    24.06.2022, 16:14

    Диёра Келдиёрова дзюдо бўйича икки карра «Катта дубулға» мусобақаси ғолибига айланди

    24.06.2022, 15:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп АҚШнинг Россия ва Украинага босими ҳақида фикр билдирди

    Дунё | 5 июн, 23:55

    “Дарё” дайжести: 5 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:46

    Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:30

    “Ёмон уйқу рашк туйғусини кучайтириши мумкин” — тадқиқот

    Дунё | 5 июн, 23:16

    ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 5 июн, 23:01

    Ервопанинг олтита мамлакати биргаликда пиёдалар жанговар машинасини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 июн, 22:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.