Ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен келажаги борасида бир қарорга кела олмаяпти.
Sky Sports’га кўра, Дания терма жамоасининг 30 ёшли футболчиси «Манчестер Юнайтед» ва ҳозирги клуби «Брентфорд»дан бирини танлашга қийналмоқда.
«Қизил иблислар»нинг таклифи молиявий жиҳатдан яхшироқ кўринаётган бўлса, футболчининг оиласи Лондонга кўникиб қолган ва Англия пойтахтини тарк этишга унчалик ошиқмаяпти.
Шу билан бирга унинг «Тоттенҳэм»га қайтиш эҳтимоли паст баҳоланмоқда, боиси «шпорлар» Родриго Бентанкур ва Ив Биссумага имконият беришни кўзлаган. Эриксен эса ЖЧ—2022 олдидан доимий ўйин амалиётига муҳтож.
Унинг «Брентфорд» билан шартномаси 30 июнь куни ўз ниҳоясига етади ва футболчи эркин агентга айланади.
Эслатиб ўтамиз, Эриксен Евро—2020 да юраги тўхтаб қолганидан кейин «Брентфорд» сафида катта спортга қайтди.
Изоҳ (0)