• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Буғдойдан бўшаган майдонларни ёқиш катта иқтисодий зарар келтирмоқда — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    Ўзбекистонда буғдойдан бўшаган майдонлар ёқиб юборилаётгани ҳақида маълум қилинди. 

    Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    Айни кунда Ўзбекистон бўйлаб ғалла ўрим-йиғими давом этмоқда. Ўз навбатида ғалла ҳосилидан бўшаган майдонлар шудгорланиб, ўрнига такрорий экинларни экиш ишлари бошлаб юборилган. 

    Қолаверса, ғалладан бўшаган ерлар кам таъминланган оилаларга ҳам бўлиб берилмоқда. Бу Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда, қишлоқлар аҳолиси бандлигини ва моддий манфаатдорлигини оширишга кўмаклашади.

    Бироқ айрим шахслар бу имкониятдан самарали фойдаланиш ўрнига шошма-шошарликка йўл қўймоқда. 

    Яъни пайкалларни ҳайдашдан олдин буғдой поялари, сомон ва ёввойи ўсимликлар қолдиқларидан тозалашга эриниб, осонгина ёқиб юбориш усулини қўлламоқда. Афсуски, бунинг жуда кўп салбий оқибатлари бор.

    Буғдой ёқиб юборишнинг салбий оқибатлари

    Қишлоқ хўжалиги соҳаси олимларининг таъкидлашича, 1 гектар ер майдонида бошоқли дон пояси ёқилганда, атмосфера ҳавосига 500 грамм азот оксиди, 379 грамм улгеводород, 3 кг кул, 20 кг ис гази ва углерод оксиди (СО) гази чиқиб кетади. 

    Оқибатда ёқилганида ундан ажралиб чиққан қурум инсон организмида сил ва саратон касалликларини келтириб чиқариши мумкин. 

    Шунингдек, сомоннинг ёқиб юборилиши нафақат атроф-муҳитни ифлослантириб, тупроқ унумдорлигини пасайтиради, балки чорва моллари озуқасига ҳам путур етказиб, иқтисодий зарар келтиради.

    Энг асосийси, сомон поялари ва уларнинг қолдиқлари ёқилган ҳудудларда ер унумдорлигининг йўқолиши, тупроқ структурасининг бузилиши ҳамда ёнғин натижасидаги юқори ҳарорат туфайли макро ва микроэлементларнинг йўқ бўлиб кетиши оқибатида экин ерларининг балл бонитети кескин пасаяди.

    Тупроқ структурасининг бузилиши қатор «занжирли реакциялар»ни содир этиб, биринчи навбатда қишлоқ хўжалиги экологик шароитларини ёмонлаштиради, эрозия жараёнларини тезлаштиради.

    Яъни органик моддаларнинг ёниб кетиши тупроқ структурасининг янада тезроқ бузилишига олиб келиши билан бир қаторда унинг эрозияга турғунлик қобилиятини кескин пасайтиради, органик моддаларнинг кичик биологик айланишидан маҳрум этади.

    Буғдойдан кейинги илдиз ва анғиз қолдиқлари қимматли озуқа

    Дуккакли-дон экинларнинг илдиз ва анғиз қолдиқлари бошқа экинларнинг озиқланишига ижобий таъсир кўрсатади. Шу сабабли алмашлаб экишда ўғитлаш тизимини тузиш жараёнида бу, албатта, ҳисобга олиниши керак. 

    Донли ва дуккакли-дон экинларнинг илдиз ва анғиз қолдиқлари таркибидаги углерод ва азот ўртасидаги нисбат (С:Н) жуда кичик бўлиб, мазкур элементларнинг гўнгдаги нисбатига яқинлашиб боради.

    Илдиз ва анғиз қолдиқларининг минераллашиш жараёни анча жадал кечади. Шунингдек, улар таркибидаги озуқа моддаларининг ўсимликлар томонидан ўзлаштирилиш коэффициенти ҳам гўнгдаги озуқа моддаларнинг ўзлаштирилиш коэффициентига яқин. 

    Бу биринчи навбатда азотга тегишли бўлиб, дуккакли экинлардан қоладиган илдиз ва анғиз қолдиқлари таркибидаги азот биринчи, иккинчи ва учинчи йилларда 20-25, 15-20 ва 5-10 фоиз ўзлаштирилади.

    Маълумотларда келтирилишича, дуккакли ва дуккакли-дон экинларнинг ҳар бир тонна илдиз ва анғиз  қолдиқлари ҳисобига 10-15 кг азот тупроққа келиб тушади. Азотдан ташқари, фосфор ва калий моддалари ҳам озуқа сифатида йиғилади.

    Охирги 50 йилда Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида гумус миқдори 0,4-0,5 фоизгача камайиб кетган. 

    Тупроқ таркибидаги гумус миқдорини кўпайтириш учун маҳаллий ўғитлардан қорамол гўнги, шаҳар чиқиндиси, хас-хазон, сидерат экинлар билан тупроқ таркибидаги органик қолдиқни кўпайтириш керак. 

    Далаларда буғдой экинларидан кейин қоладиган 3-4 тонна ўсимлик қолдиқлари ёқиб юборилганда эса, бусиз ҳам талаб этиладиган меъёрлардан анча паст миқдорда бўлган микроорганизмларга жиддий қирон келтирилади. Шунинг учун сомоннинг ёқилишига кескин қаршилик кўрсатиш лозим.

    Аввалроқ Ўзбекистонда энг кўп ғалла етиштираётган вилоятлар маълум бўлганди.

    24.06.2022, 18:22   Изоҳ (0)   15599
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Германия Россиянинг магистрал газ қувурини бутунлай ёпиши мумкинлигидан хавотирда

    24.06.2022, 18:10

    Дунё танлов қилиши керак: бирлашиш ёки парчаланиш — The New York Times

    24.06.2022, 14:28

    Иқлим ўзгариши натижасида Марказий Осиё чўлга айланмоқда

    24.06.2022, 13:41

    Ўзбекистон ташқи қарзи биринчи марта камайди

    24.06.2022, 13:27

    Россия санкциялари Ўзбекистон энергетикасига қандай таъсир қилмоқда?

    24.06.2022, 13:11

    Ўзбекистон ва Россия глобал бозорни етарли буғдой билан таъминлай оладими?

    24.06.2022, 12:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    Дунё | 16 август, 21:27

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.