• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Дунё танлов қилиши керак: бирлашиш ёки парчаланиш — The New York Times

    Дунё бир вақтнинг ўзида бир нечта муаммоларга дуч келмоқда: озиқ-овқат танқислиги, инфляция, COVID-19 нинг давом этиши ва глобал исиш оқибатлари. Биргаликда улар бутун дунёдаги халқларнинг барқарорлиги ва фаровонлигига таҳдид солади. The New York Times нашри дунёдаги вазият ва чоралар ҳақида сўз юритди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ковид, иқлим ўзгариши ва ҳозирда глобал озиқ-овқат инқирози дунё муаммолари ва ечимлари билан чамбарчас боғлиқлигини кўрсатмоқда. Инқироздан чиқиб кетиш учун дунё ўзаро ҳамкорлик қилиши керак бўлади.

    Инфляция сабабли ҳаттоки америкаликлар ҳам бошқа кўплаб мамлакатлардаги одамлар каби миллий ҳукуматга мурожаат қиладиган даражага етиб келишди. АҚШда инфляция 1980 йилларнинг бошидан бери ҳар қандай бошқа вақтга қараганда юқори бўлмоқда.

    Юқори инфляция АҚШ Федерал резерв тизимини фоиз ставкасини 0,75 фоиз пунктига кўтаришга мажбур қилди.

    Оқ уй яқин келажакда қазиб олинадиган ёқилғини рағбатлантириш ва барқарор энергия манбаларини ривожлантиришга сармоя киритиш орқали глобал энергия ишлаб чиқаришни кенгайтириш ишига ўз ҳиссасини қўшиши керак.

    АҚШ президенти Байден Хитойдан импорт қилинадиган товарларга қўйилган умумий тарифларни тўхтатишга чақирмоқда.

     

    Қўшма Штатлар яқинлашиб келаётган йирик озиқ-овқат инқирозини ҳал қилиш учун бошқа давлатлар, айниқса Африка, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиёдаги энг хавфли давлатлар билан ҳамкорлик қилиш орқали ўзига ва бутун дунёга ёрдам бериши мумкин.

    Африканинг баъзи қисмларида танқислик аллақачон ўткир ва баъзи сабаблар яхши маълум: иқлим ўзгаришининг экстремал об-ҳавоси, COVID-19 нинг иқтисодий талофатлари, ресурсларнинг тенгсизлиги. Аммо Россиянинг Украинага қарши уруши янги ва ҳалокатли муаммони яратди.

    Украина дунёдаги тўртинчи йирик дон ва уруғ экспортчиси, асосан маккажўхори ва буғдой экспорт қилади. Лекин портлар Россия томонидан ишғол қилинган ёки блокада бўлгани сабабли, унинг донини ташиш қобилияти кескин камайди.

    Украина ғалласини ҳаракатга келтириш жуда муҳим. Унинг катта қисми одатда энг ёмон озиқ-овқат танқислигига дуч келган ривожланаётган мамлакатларга кетади. Бундан ташқари Украина йиғиб олинадиган дон учун жой бўшатиши керак.

    Кўпинча бўлгани каби, энг қашшоқ мамлакатлар энг қаттиқ зарбага дучор бўлади. Тарих шуни кўрсатадики, очлик тезда ўлимга олиб келади.

     

    Нигерия, Сомали, Эфиопия, Миср ва Яман аллақачон озиқ-овқат танқислиги азобини ҳис қилмоқда, дея қайд этади The Washington Post.

    Нархларнинг ошиши Аргентина, Индонезия, Тунис ва Шри-Ланка каби бошқа мамлакатларда норозилик намойишларини келтириб чиқарди.

    Украина донини экспорт қилишдаги энг катта чеклов мамлакатнинг Қора денгиздаги асосий порти Одессадан фойдалана олмаслигидир. Украина бунинг ўрнига ўз донини автомобиль, темир йўл ва дарё орқали жўнатишга ҳаракат қилди, бироқ бу усуллар Украина портлари орқали экспорт қилинадиган маҳсулотлар ҳажмидан анча кам.

    Россия босқинидан олдин Украина ойига ўртача 3,5 миллион тонна дон экспорт қиларди. Март ойида бу кўрсаткич 300 000 тоннага тушди ва апрель ойида бир миллион тоннадан бир оз кўпроққа кўтарилди.

    Одесса ҳали ҳам Украина назорати остида. Муаммо ҳарбий кемалар ва миналар юк ташишни тўсиб қўйишида. Россия Одессадан хавфсиз канал очишга тайёрлигини билдирган, аммо бунинг эвазига баъзи санкциялар бекор қилинишини кутмоқда.

    Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари ҳар қандай санкцияларни бекор қилишга қаршилик кўрсатмоқда.

    Муаммони ҳал қилиш учун кам вақт қолмоқда. Кузги буғдой пишди ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳисоб-китобларига кўра, Украинада 25 миллион тоннага яқин дон тезда экспорт қилинмаса, чириши мумкин.

     

    Ҳатто Одессага йўлни бўшатиш тўғрисидаги зудлик билан келишув уруш зонасига кириш хавфини ўз зиммасига олишга ва зарур суғурта учун тўлашга тайёр бўлган катта кемалар гуруҳини ташкил қилиш учун ҳафталар талаб қилади.

    НАТО кемаларидан фойдаланиш Ғарб иттифоқчилари олдини олиш ниятида бўлган Россия ҳарбий кемалари билан тўғридан-тўғри тўқнашув хавфини келтириб чиқариши мумкин.

    «Урушга қарамай, Украинанинг озиқ-овқат ишлаб чиқаришини, шунингдек, Россия ва Беларусь томонидан ишлаб чиқарилган озиқ-овқат ва ўғитларни жаҳон бозорларига қайта интеграция қилмасдан туриб, озиқ-овқат инқирозини самарали ҳал қилиб бўлмайди», —  дейди БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш.

    У Қўшма Штатлар ва Европага Украина ғалласининг дунёга тўсқинликсиз оқиб чиқиши эвазига Россия ва Беларусь қишлоқ хўжалиги экспортига нисбатан жорий санкцияларни юмшатишни таклиф қилди.

    Озиқ-овқат инқирозидан энг кўп жабр кўрган мамлакатларнинг Россияга қўшма мурожаати вазиятни юмшатиши мумкин.

     

    Россий президенти Путин Туркия, Исроил ва Африка Иттифоқи етакчилари билан алоҳида учрашди ва юзага келаётган глобал озиқ-овқат ва энергетика инқирози учун жавобгарлик бутунлай Ғарб очкўзлиги ва санкциялари зиммасига юкланишини ошкора таъкидлади.

    У бу хабарни жума куни Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида қилган нутқида куч билан такрорлаб, дунёдаги беқарорликда АҚШни ҳам айблади.

    Айни пайтда дунёда мамлакатлар орасида ўзаро ишонч ва ҳамкорлик жуда ҳам суст.

    24.06.2022, 14:28   Изоҳ (0)   13870
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Иқлим ўзгариши натижасида Марказий Осиё чўлга айланмоқда

    24.06.2022, 13:41

    Ўзбекистон ташқи қарзи биринчи марта камайди

    24.06.2022, 13:27

    Россия санкциялари Ўзбекистон энергетикасига қандай таъсир қилмоқда?

    24.06.2022, 13:11

    Ўзбекистон ва Россия глобал бозорни етарли буғдой билан таъминлай оладими?

    24.06.2022, 12:10

    Европада электр энергияси нархи олти ойлик энг юқори даражага кўтарилди

    24.06.2022, 09:44

    Вазият шунга ишора қилаётган бўлса ҳам Россия дефолтни инкор этмоқда

    23.06.2022, 21:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.