Хоразм вилоятининг Гурлан туманида пул эвазига ҳокимлиги захирасидаги ердан олиб беришни ваъда қилган икки киши ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Департамент ҳамда ДХХнинг Гурлан тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Р.У ва Ў.М. ўзаро тил бириктириб, фуқаро Ж.га омборхона биноси қуриш учун туман ҳокимлиги захирасидан 40 сотих ер майдони ажратиш масаласини 100 минг доллар эвазига танишлари орқали ҳал қилиб беришини айтган.
Улар олдиндан 25 000 доллар ва 65 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)