Ўзбекистонда 30 йилда доимий яшовчи аҳоли сонида шаҳар жойларида яшовчилар сони ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, 1991 йилда мамлакатимиз аҳолисининг 40,3 фоизи шаҳар жойларда истиқомат қилган. 2022 йилга келиб бу кўрсаткич 50,9 фоизга етган.
Аввалроқ Тошкент шаҳридан тўрт ой ичида вилоятларга неча киши кўчиб кетгани, кўпроқ неча ёшдагилар никоҳланаётгани, оилаларнинг аксарияти нечта болали эканлиги маълум қилинганди.
Изоҳ (0)