Охирги 10 йилликда нечта ўзбекистонлик АҚШнинг ЭБ-5 визасини олгани маълум қилинди. Бу ҳақда АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизматлари маълумот берган (пдф).
Унга кўра, 2011 йилдан буён 12 та Ўзбекистон фуқароси ЭБ-5 иммиграцион визасини олишга муваффақ бўлган. Бу жараён фақат икки йил давом этган — 2016 йилда 5 та, 2018 йилда 7 та.
ЭБ-5 дастури ёрдамида АҚШда иммиграцион виза, беш йилдан сўнг эса мамлакат фуқаролигини олиш мумкин. Бу учун АҚШ иқтисодиётига камида 500 минг доллар инвестиция киритиш талаб этилган.
Шу даврда МДҲнинг бошқа давлатлари фуқароларидан 64 таси бу дастур доирасида виза олган — Арманистон (9 та), Озарбайжон (20 та), Беларусь (17 та), Грузия (8 та), Туркманистон (1 та) ва Тожикистон (9 та).
2021 йилда ушбу мамлакатлар орасидан фақат Арманистон (1 та) ва Озарбайжон (4 та) фуқаролари ЭБ-5 визаларини олган.
Аввалроқ Ўзбекистонда апрель ойида неча киши Green Card олгани маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)