Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Буюк Британияда полиомиэлит яна тарқалиши мумкин. BBC хабарига кўра, вирус излари Лондондаги оқова сувларда топилган.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Буюк Британия соғлиқни сақлаш агентлигининг фикрича, вирус яқинда фаол вакцина билан эмланган одамнинг ахлати билан канализацияга тушган. Бу одам чет элдан келган бўлиши мумкин.

Вирусни юқтириш хавфи паст, аммо айни пайтда Британия расмийлари ота-оналарни болаларни эмлатиш кераклиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

Қайд этилишича, Буюк Британияда кўпчилик одамлар болалик даврида полиомиэлитга қарши эмланган, аммо эмлаш даражаси паст бўлган айрим жамоаларда касалланиш хавфи сақланиб қолмоқда.

Буюк Британияда инактивацияланган полиомиэлитга қарши вакцина қўлланилади (у болаларни бир ёшгача уч марта эмлашни ва 14 ёшда қайта эмлашни назарда тутади).

Daily Mail маълумотларига кўра, Британия ичида охирги марта инфекция 1984 йилда қайд этилган, аммо шундан кейин бир неча бор чет элдан келган одамларда аниқланган. 2003 йилда Буюк Британия полиомиэлитдан ҳоли деб эълон қилинган.

Полиовируснинг учта туридан иккитаси оммавий эмлаш йўли билан йўқ қилинган деб ишонилади, биттаси эса Афғонистон ва Покистонда ҳамон мавжуд.

Полиомиэлит — бу парез ёки фалажга олиб келадиган хавфли юқумли касаллик, у миокардитни ривожлантириши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Саломатлик
Иштаҳангиз карнайми: ҳамиша овқат ейиш истаги қийнаганда нима қилиш керак?
Маҳаллий
Тошкент ва Андижон ўртасида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди 
Дунё
“Ўлим жунглиси”: 400 мингга яқин муҳожир ҳалокатли йўл орқали Панамадан АҚШга ўтмоқда