Марказий банк 23 июнда амал қиладиган валюта курсларини эълон қилди.
Унга кўра рубль тарихда илк марта 200 сўмдан ошди. 23 июнь ҳолатига кўра рублнинг сўмга нисбатан қиймати 203,89 сўм бўлиб турибди. Йил бошидан бери рубль сўмга нисбатан 41 фоизга ўсди.
Бунга нима сабаб бўлмоқда
Рублнинг ўсиб бораётгани Россия доллар операцияларига чекловлар киритгани ва мамлакат импортининг қулаши фонида долларга талабнинг пастлиги билан боғлиқ.
Ҳукумат экспортчиларга мажбурий валюта сотувини жорий қилгандан сўнг ва энергия маҳсулотларининг баъзи харидорларини рублда тўлашни талаб қилгандан кейин рубль урушдан аввалгига қараганда ҳам қадрлироқ бўлмоқда.
Ҳозирги кунда Ўзбекистондаги банклар рублни 200 сўмдан эмас, 150 сўм атрофида харид қилиши мумкин, бироқ улар Россия валютасини 200 сўмдан сотмоқда.
Изоҳ (0)