Марказий банк Ўзбекистон банкларидаги омонатлар бўйича маълумот берди.
Тизимдаги топ-10 банкнинг юқори фоиз ставкалари бўйича навбатдаги мониторинг амалга оширилди.
Унга кўра, 2022 йил 1 июнь ҳолатида банклардаги аҳоли омонатларининг юқори фоиз ставкалари 21-23 фоиз атрофида шаклланиб, ўртача 21,8 фоизни ташкил қилди.
Аҳоли омонатлари бўйича юқори фоиз ставкаларини аниқлашда барча доимий ва потенциал мижозлар учун оммабоп, чекловлар ва олдиндан шартлар мавжуд бўлмаган банк омонатларининг юқори ставкалари ҳисобга олинди.
Алоҳида тоифадаги мижозлар (пенсионер, болалар, талабалар ва бошқалар) учун мўлжалланган ҳамда капитализация қилинадиган омонатлар ҳисобга олинмаган.
Аввалроқ Марказий банк кредитлар тўғрисида фуқаролардан келиб тушган мурожаатларга муносабат билдирганди.
Изоҳ (0)