Ўзбекистонда доллар курси 10 895 сўмгача тушди.
Бу 9 мартдан бери энг паст кўрсаткичдир. Ўша кундан бошлаб доллар кескин ўсишни бошлади ва бир ҳафта ичида 10 897 сўмдан 11 571 сўмгача кўтарилган эди.
Сўмнинг бундай қулашидан кейин Марказий банк чора кўришни бошлади. Натижада доллар март ойидаги кўрсаткичларга қайтди.
Марказий банк нима қилди?
Мартга келиб сўм АҚШ долларига нисбатан 6,8 фоизга қадрсизланган эди. Шу муносабат билан, Марказий банк ички валюта бозоридаги интервенсия ҳажмини оширган.
Ушбу операциялар «нейтраллик тамойиллари» асосида амалга оширилади – яъни олтин-валюта захиралари ҳисобига эмас, балки ўтган йили жамғарилган қўшимча захиралар ҳисобига.
Бундан ташқари, банк тизимини зарурий ликвидлик билан таъминлаш мақсадида банкларга Марказий банк томонидан қисқа муддатли ликвидлик тақдим этиб борди.
Марказий банк томонидан муомалага чиқариладиган қисқа муддатли облигациялар ойлик ўртача қолдиғи бўйича лимитлар 20 трлн сўмгача оширилди.
Банкларга жорий йилнинг 1 июлига қадар:
- чакана операциялар бўйича валюта курсларини белгилашда валюта биржасида Call-аукцион натижасида шаклланган валюта курсидан фойдаланиш имконияти берилди;
- тижорат банклари томонидан аукционларда харид қилинадиган Марказий банк облигациялари бўйича фоиз ставкалари даражаси асосий ставканинг юқори чегарасигача кенгайтирилди;
- икки ҳафталик депозит аукционлари бўйича лимитлар бекор қилинди.
Бу чоралар валюта курси ва умумий бозор барқарорлигини таъминлаади..
Аввалроқ Марказий банк раиси Ўзбекистонда доллар курсига изоҳ берган эди.
Изоҳ (0)