18 июнь куни пойтахтдаги янги Olmazor савдо маркази мажмуасида тижорат жойлари савдоси бошланди. Кичик ҳалқа йўли 5А манзилидаги Olmazor Business City турар жой мажмуаси ёнида, кўча юзи бўйлаб замонавий савдо мажмуаси барпо этилади.
Olmazor савдо марказида савдо дўконлари ва умумий овқатланиш нуқталари ўзаро уйғунлаштирилган. Кенг мажмуа 4300 квадрат метр майдонга эга бўлиб, ундаги жойларда ресторан, супермаркет, гўзаллик салони ёки кийим-кечак дўкони ва бошқалар фаолият олиб боради.
Савдо маркази биноларига панорама ойналар ўрнатилади, бу мижозларнинг қизиқишини ошириш ва жой ичидаги маҳсулотларни кўриш имкониятини беради. Уларнинг ҳар бирида алоҳида кириш жойи бўлади ҳамда шамоллатиш тизими мавжуд. Қулай жойлашув ва савдо марказига учта кириш жойи мавжудлиги сабабли дўконлар харидорлар эътиборидан четда қолмайди.
Olmazor савдо марказида 60 та машинага мўлжалланган ерусти автотураргоҳи бўлади. Шу сабабли савдо марказига мажмуада яшовчи аҳоли ҳамда бошқалар ҳам ташриф буюради.
Ҳозирданоқ ижара учун тижорат кўчмас мулкини сотиб олишингиз мумкин. Жойлар майдони 32 квадрат метрдан бошланади. Bizning Uylar Development компанияси 100 фоиз тўловга 20 фоиз чегирма тақдим этади.
Olmazor савдо маркази — келажак учун сармоя киритинг!
Манзил: Олмазор тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 5А
Телефон: 71 210 44 44
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)