«Бунёдкор» стадиони тураргоҳида мухлислар учун махсус монитор ўрнатилади. Бу ҳақида ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.
iTicket компаниясининг ЎФАга берган маълумотига кўра, кассаларда кун давомида сотилган чипталар айни вақтда ўз якунига етган. Финалга қизиқиш юқорилиги ва стадион барча хоҳловчиларни сиғдира олмаслигини инобатга олиб, «Бунёдкор» тураргоҳида футбол мухлислари учун махсус монитор ўрнатилиши режалаштирилмоқда.
Аввалроқ U-23 Осиё Кубоги финалига чипта сотиб олиш учун узун навбатлар юзага келгани, 25 минг сўмлик чипта «қўлда» 200 минг, марказий жойлар 500 минг сўмга сотилаётгани хабар қилинганди. ЎФА эса iTicket платформасида техник носозлик юзага келгани ва яқин вақт ичида бу муаммо бартараф этилиши, чипталар «Бунёдкор» кассасида сотилаётгани маълум қилганди.
Изоҳ (0)