«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг мураббий бўлиши мумкинлигини тан олди.
Мураббий бўлиш-бўлмаслигимни аниқ билмайман. Ҳар ҳолда футболни жуда яхши кўраман, шунинг учун нафақага чиққанимда, балки, мураббий бўлишга яқин бўларман.Аввалроқ, 34 ёшли футболчи 2021/22 йилги мавсумда мамлакат ташқарисида тўп сураётган энг яхши франциялик футболчи совринини қўлга киритганди.Карим Бензема, «Реал» ҳужумчиси
Бензема 2009 йилдан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келади. Ҳужумчи мадридликлар сафида 4 марта Испания чемпионлиги, 2 марта Испания Кубоги, 4 марта Испания Суперкубоги, 5 марта Чемпионлар Лигаси, 3 марта УЕФА Суперкубоги ва 4 марта клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионлигини қўлга киритган.
Изоҳ (0)