Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво кузатилади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Қайд этилишича, 17—19 июнь кунлари фақат Тошкент вилоятида, Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол 18-23 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда.
Ушбу кунларда ҳарорат 34-39 даражани ташкил этади, 17 июнь куни жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 40-42 даражагача иссиқ бўлади.
Изоҳ (0)