Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

УЕФА «тўрт финалчи» форматидаги янги мусобақага асос солмоқчи.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

L’Equipe нашрининг хабар беришича, ташкилотчилар мусобақани 2024 йилнинг ёзидан бошлаб ҳар йили ўтказишни режалаштирилган.

Мусобақани трансляция қилувчи потенциал компаниялар тақдим этган маълумотларга кўра, мусобақа иккита ярим финал, учинчи ўрин учун баҳс ва финалдан иборат бўлади.

2024 йилдан бошлаб янги форматда бошланадиган Чемпионлар Лигасини тарғиб қилиш, шунингдек, катта даромад олиш мақсадида ушбу турнир катта эҳтимол билан АҚШда ўтказилади.

Мусобақа янги турнир жорий этилиши билан ўзгариши мумкин бўлган Европа Суперкубогига муқобил бўлиши кутилмоқда. Европа Суперкубогида Чемпионлар Лигаси ғолиби ўрнига Конференциялар Лигаси соҳиби Европа Лигасида зафар қучган жамоа билан ўйнаши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар