Давлат статистика қўмитаси 2022 йилнинг январь—май ойларида Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳолати ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, йил бошидан бери саноат ишлаб чиқариш жисмоний ҳажми 6 фоизга ошган. Ўтган йилнинг айни шу вақтида 8,2 фоизлик ўсиш кузатилган эди. Истеъмол нархлари апрель ойига нисбатан 1 фоизга кўтарилган.
Чакана савдо товар айланмаси январь—май ойларида 10,1 фоизга юқорилаган. Қурилиш ишлари ҳажми эса 6,2 фоизга ўсган. Ўтган йили бу кўрсаткич бўйича 5,1 фоизлик пасайиш кузатилган эди. Бу асосан коронавирусга бўлган чекловлар олиб ташлангани билан изоҳланади.
Бозор хизматларининг ҳажми йил бошидан бери 15,8 фоизга юқорилади.
Ўзбекистондаги корхона ва ташкилотлар сони 555 мингтага яқинлашди. Ўтган йилнинг айни шу пайтида уларнинг сони 508 мингта эди.
Январь—май ойларига кўра Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 37,4 фоизга ўсди. Бунда экспорт ва импортнинг улуши мос равишда 45,5 фоиз ва 32,3 фоиз бўлди.
Аввалроқ бутун дунё бўйлаб иқтисодий ўсиш секинлашаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)