Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги йўловчи темир йўл ҳаракати 23 июндан бошлаб тикланиши тўғрисида хабар берилганди. «Ўзбекистон темир йўллари» Россия билан тикланаётган поездлар ҳаракати ҳақида расман маълумот берди.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Маълум қилинишича, 23 июндан бошлаб 5/6-сонли Тошкент—Самара—Тошкент йўналишида йўловчи поездининг ҳаракатланиши бошланади.

5/6-сонли Тошкент—Самара—Тошкент поезди ҳафтанинг пайшанба куни соат 19:05 да «Тошкент-Марказий» темир йўл вокзалидан жўнаб кетади ва шанба куни соат 18:14 да Россиянинг «Самара» темир йўл вокзалига етиб боради. Шунингдек, Самарадан якшанба куни соат 16:11 да жўнаб кетиб, Тошкент марказий вокзалига сешанба куни соат 16:56 да етиб келади.

Маълумот учун, Тошкентдан Самарагача темир йўл орқали бўлган масофа 2271 километрни ташкил этади. Поезд 48 соат давомида ҳаракатланади. 5/6-сонли йўналишдаги йўловчи поезди 11 та вагондан иборат: 3 купе, 7 плацкарт ва вагон-ресторан.

Чипта нархи тўғрисидаги маълумотни, сотув муддатига қараб чегирмаларни ҳисобга олган ҳолда, «Chipta.railway.uz», «E-ticket.railway.uz» сайтлари орқали билиб олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда илк бор коронавирус аниқланган 2020 йил 16 мартдан бошлаб темир йўл транспорти қатновлари тўхтатилган эди. 2020 йилнинг 15 августидан маҳаллий авиа ва темир йўл қатновлари босқичма-босқич тикланган. 2020 йилнинг июнь бошларида 14 июндан бошлаб Тошкент—Самара ва Тошкент—Волгоград йўналишлари бўйича ҳафтасига бир марта темир йўл қатнови қайта тикланаётгани маълум бўлганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар