Украина энергетика сектори вакиллари АҚШ билан мамлакатни Америка суюлтирилган гази (LNG) билан таъминлайдиган энергетика соҳасида «кредит-лизинг шартномаси» тузиш ташаббуси билан чиқди. Бу ҳақда Американинг Foreign Policy журнали хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, Украина томони АҚШ ва Ғарб давлатларини Киевга энергия ресурсларидан фойдаланиш имконини берувчи бир қатор таклифлар билан таништирган.
Киев кредит-лизинг шартномасини амалга ошириш доирасида АҚШдан 6 млрд куб метр LNG етказиб берилишини кутмоқда.
Украинанинг ўз терминаллари йўқлиги сабабли газни Европага, кейин эса Украинага қувур орқали етказиб бериш режалаштирилган. Мамлакат газ ишлаб чиқаришни кўпайтирганидан кейин АҚШга тўлов қилиши мумкин.
Маълум бўлишича, АҚШ таклифдан ҳайрон бўлган, лекин буни эшитиб яхши қабул қилган.
Бундан ташқари, Киев АҚШнинг Халқаро тараққиёт молия корпорациясидан маблағ олмоқчи. Украина Европа давлатларини мамлакат минерал-хом ашёсини ўзлаштиришга сармоя киритишга кўндира олишига умид қилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)