Антигуа ва Барбуда Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 141-мамлакат бўлди. Бу ҳақда «Дунё» агентлиги хабар берди.
13 июнь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон билан Антигуа ва Барбуда ўртасида дипломатик муносабатларни ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма коммюнике имзоланган.
Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжат Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили, элчи Бахтиёр Ибрагимов ҳамда Антигуа ва Барбуданинг БМТдаги доимий вакили Алфонсо Вебсон томонидан имзоланган.
Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини тасдиқлаган. Ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини излаш учун икки томонлама алоқаларни давом эттириш бўйича келишувга эришилган.
Таъкидланишича, ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистоннинг Кариб ҳавзаси давлатлари билан ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг майида Доминика Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган 137-, Панама 138-давлат бўлганди. 2022 йил 9 март куни мамлакатимиз Сент-Киц ва Невис Федерацияси билан дипломатик алоқалар ўрнатган эди. 10 май куни Сент-Винсент ва Гренадин ороллари Ўзбекистон билан дипломатия муносабатлари ўрнатган 140-мамлакат бўлганди.
Изоҳ (0)