Қўлтиқ остидаги сариқ доғлар севимли кийимни ташлаш юбориш учун сабаб эмас. «Новий очаг» нашри уй шароитида уларни тез ва осон тозалаш усули билан бўлишди.
Сизга керак бўлади:
- 1 стакан сирка;
- 0,5 стакан истеъмол содаси;
- 1 чой қошиқ туз;
- 1 чой қошиқ водород перикс
Фото: «Новий очаг»
Кўрсатма
Аксарият одамларнинг фикрига кўра, кийимдаги сариқ доғлар тер излариники ҳисобланади. Аммо бу мутлақо нотўғри — улар алюминийни ўз ичига олган антиперспирантни қўллашдан кейин терида юзага келадиган реакция натижасида ҳосил бўлади. Кийимларнинг асл оқлигини қайтариш учун уларни сирка эритилган сувда 20 дақиқа давомида намлаш лозим (2 стакан илиқ сувга 1 стакан сирка нисбатида).
Кийим яхшилаб сиқиб олинади ва у тоза сочиқ устига қўйилади. Сарғайган матога истеъмол содаси, туз ва водород перикс пастаси қўлланади. У 20-30 дақиқага қолдирилади.
Сўнгра кир ювиш машинасида ушбу кийим бошқа оқ либослар билан бирга ювилади ва доғлар изи қолмайди.
Изоҳ (0)