• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бир йиллик даромадимиз ўртача 250-300 млн сўмни ташкил қилади». Новвос боқиб даромад топаётган андижонлик чорвадор ҳикояси

    2022 йилнинг 16 февраль куни давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида чорвачиликни ривожлантириш, уй шароитида шаклланган тажрибаларни оммалаштириш ҳақида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтганди. Унда мазкур масалада Балиқчи тумани тажрибасини кенг қўллаш лозимлиги уқтирилганди. Хўш, Президент назарда тутган бу тажриба қандай жиҳатлари билан афзал ва долзарб?

    «Дарё» мухбири Балиқчи туманининг Тумор қишлоғида бўлиб, олти сотихли ҳовлида 60 бош новвос боқаётган Абдусамин Ҳусаинов билан суҳбатда бўлди.

    Телевизор устаси бўлганман, киракашлик ҳам қилганман

    «Ота-онам деҳқон бўлган. Шундай бўлса-да, 10 нафар фарзанд — беш ўғил ва беш қизни дунёга келтириб, вояга етказишди. Мен оилада еттинчи фарзандман. Барчамиз деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланамиз. Мактабни битириш арафасида телевизор тузатиш устаси бўлиш нияти пайдо бўлган. У пайтларда камдан кам хонадонларда телевизорлар бўларди, нархи ҳам анча қиммат эди. Тузатувчи усталарни топиш ҳам амримаҳол эди. Шу сабабли мактабни битириб, ўзимиздаги техникумга ўқишга кирганман. Ҳам ўқиб, ҳам устага шогирд тушиб шу ҳунарни эгаллаганман. Телевизор устаси сифатида ўн йилча ишладим. Қийинчилик вақтлари эди. Иш ҳам шунга яраша бўла бошлади. Кейин савдогарликда ҳам ўзимни синаб кўрдим.

    Абдусамин Ҳусаинов.

    Абдусамин Ҳусаинов.
    Фото: «Дарё»

    2003 йилда кредитга Тико автомашинасини олиб, кира қилишни бошлаганман. Ишлаб ҳаракат қилиб, қарзимни узганман. У пайтларда автомашиналар кам бўлгани учун буюртма асосида одамларни турли ҳудудлардаги ҳайвон бозорларига ҳам олиб бориб келардим. Ҳар бозорга борганда ҳеч ким эътибор қаратмайдиган бир-иккита мол олардим. Уларни уйда ўч-тўрт ой боқиб, семиртириб сотардик. Аслида уйда оилавий эҳтиёжлар учун сигир ва бузоқлар турарди. Шунинг учун ҳечам мол боқиб даромад топишни ўйламаганмиз.

    Ўша даврларда кўпроқ Пахтаобод туманининг Маданият қишлоғидаги ҳайвон бозорга борардик. Чунки, у Қирғизистондан келган маҳаллий зотдор молларни олиб, боқардик. У пайтлар ем-хашаклар арзонлиги учун ҳам биргина молдан яхши даромад қоларди. Шунда уйда туриб ҳам даромад топиш мумкинлигини билганимиздан кейин чорвага бўлган қизиқишимиз яна-да ортган. Қисқа муддат ичида молларимиз сонини аввалига бешта, ўнта, йигирматага етказдик. Айни пайтда 60 бошга яқин новвосларни парвариш қиляпмиз. Шундан икки-учтаси кундалик сут маҳсулотларига бўлган эҳтиёжимизни қондириш учун боқилаётган сигирлар бўлса, қолганларининг барчаси катта-кичик ёшдаги новвослар ҳисобланади».

    Мутахассис маслаҳатларига қулоқ солиш керак

    «Машрабжон деган қадрдон акам бор. Қишлоғимиздаги фермада ветеринар бўлиб ишларди. Шу инсон билан доимий ҳамкорлик қилиб, билмаганларимни ўрганганман. У киши ишдан қайтаётиб, ҳайвонларни кўриб, ҳолатига қараб маслаҳатларини бериб, нима қилишимни айтиб турарди. Қўлидан келганча ёрдамни кўрсатарди. Мутахассисларда маслаҳатига қулоқ солмас экансиз кўнгилдагидек натижа бўлмайди. Буни тўғри тушуниш керак.

    Бошида моллар сонини бугунги даражадагидек кўпайтириш мақсади бўлмаган. Лекин шу инсон сабаб ҳам қизиқишим ошган. Мана секин секин йиллар мобайнида кўпайди. Бу нарса бир кун ёки бир йилда бўлиб қолган нарса эмас, албатта.

    Тўғриси, бозорга борганда ҳар қанақа одам нархига қараб, қандай молни олишни мўлжал қилади. Мен эса уларга дидига тўғри келмаган ёки ёқмаган молларни оламан. Шунда ҳам килосига эътибор қаратаман. Кейин шуларга кераклича чиройли қараб, қассоб ёки харидорларни кўзини қувонтирадиган мол қилиб, боқаман. Молларни асосан Балиқчи, Заркент, Ёрқўрғон, Чувама, Наманган ҳайвон бозорлардан оламиз».

    Фото: «Дарё»

    Битта новвосга қанча ем берилади?

    «Боқаётган молларимизга катта-кичиклигига қараб, ем-хашак берамиз. Новвосларни кичик ёшдагиларга озроқ, катталарига кўпроқ берилади. Ҳисоблаб чиққанимизда бир кунда ўртача битта новвосга йигирма беш минг сўмлик озуқа ем кетади. Умумий олганда бир ярим миллион сўмлик чиқим қилинади.

    Асосан кепак ва кунжара берилади. Гоҳида шелуха ҳам бериш керак. Шелуха жиндек қимматроқ бўлгани учун камроқ оламиз. Мисол учун бир ярим килограмм кепакка бир килограмм кунжарани аралаштирамиз. Қўшимча силос ва бошқа ўт-хашак ташлаб берамиз. Уйда доимий ем ва хашаклар захираси туради. Бир олганда ками икки-уч тонна ем оламиз. Сотувчиларнинг ўзлари уйгача олиб, келиб беришади.

    Олти сотих ернинг барчаси ҳам молхона эмас. Майдоннинг бир қисмига куз ойларида силос ўра қилиниб, 150 тонна силос жамлаб қўйилган». 

    Қассоблар ўзлари олиб кетади

    «Битта новвосни бозорбоп қилиш учун бир-икки ой камлик қилади. Бунинг учун тўрт ойдан кўпроқ вақт кетади. Олти ойгача ҳам борадиганлари бор. Етиштирилган гўштларни ўзимизни тумандаги ёки вилоят марказидаги қассобларга сотамиз. Уларнинг ўзлари келиб, сўйиб олиб кетишади. Бир ойда олтитагача, гоҳида эса етилганлик ҳолатига қараб ўнтагача новвос сотишимиз мумкин.

    Албатта уларнинг ўрнини қоплаш керак. Бунда нечта мол соцак яна шунча миқдорда бозордан олиб келиб қўямиз. Чунки, топилган даромадни ўз жойида айлантириб турмасак бўлмайди».

    Фото: «Дарё»

    Уйдаги ҳовли новвосларни боқиш учун торлик қилмоқда

    «Келгусидаги режаларимиз кичик фермамизни яна-да кенгайтириш. Бизда ер муаммоси борлиги учун тўхтаб турибмиз. Қўшниларимиз индамаса-да зараримиз тегмасин деймиз. Шу сабабли имкони борича ҳайвонлар турган жойларни тозалаб, ҳид чиқармаслик учун сув кетадиган қилиб канализация қилганмиз. Шароит қилган бўлсак-да барибир иссиқ кунларда ҳид келиши кучайиб кетади, атрофда пашшалар кўпайиб, эътирозлар бўлади. Қишнинг кунида-ку бир амаллаймиз. Агар имкон қилиниб, бизга ер ажратилса қисқа муддатда камида юзта, бўлмаса икки юзтагача новвосни боқиш имкониятимиз бўлади. Бунда кўп йиллик тажрибам асқатиши аниқ».

    Четга чиқиб ишлашни ўйлаб ҳам кўрмаганман

    «Шу ёшга етибманки, чет элга ишлаш учун чиқмадим. Ҳаттоки, бу ҳақида ўйлашга вақтим ҳам бўлмаган десам бўлади. Уйда чорвага қараб, ота-онамни хизматларини қилиб, дуоларини олганман. Ҳовлимиз ўн икки сотихдан иборат. Шундан олти сотихи тўлиқ молхона. Тўрт нафар фарзандим бор, иккитаси ўғил. Оилавий, ўзим бош ҳаммамиз чорвага қараймиз. Аллоҳга шукур, ҳозирги ҳаётимиз яхши. Уй-жойларимиз, шарт-шароитларимиз етарли. Ўзим ва ўғлимга биттадан автомашина олганмиз. Бир йиллик даромадимиз ўртача 250-300 миллионни ташкил этади. Меҳнат қиляпмиз, шу меҳнатни орқасидан фаровон яшаяпмиз».

    13.06.2022, 20:58   Изоҳ (0)   24978
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Муқаддам судланганларнинг 18-20 фоизи қайта жиноят содир этяпти» — Олий суд раиси сенаторлар саволларига жавоб берди

    13.06.2022, 20:05

    Шавкат Мирзиёев АҚШ Қуролли кучлари қўмондонини қабул қилди

    13.06.2022, 19:55

    Нукусда эркак келини ва қудасини уриб ўлдирди

    13.06.2022, 18:49

    «Аҳолининг соғлом экология ва қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлари кафолати конституцияда ўз аксини топиши керак» — мутахассис

    13.06.2022, 18:37

    «Ўзбекнефтгаз»: Январь—май ойларида 288,9 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиб, режа кўрсаткичи 106,8 фоизга бажарилди

    13.06.2022, 18:30

    Сенат алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклашга оид қонунни рад этди

    13.06.2022, 18:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.