• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Аҳолининг соғлом экология ва қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлари кафолати конституцияда ўз аксини топиши керак» — мутахассис

    Бугунги кунда ер юзасида кечаётган иқлим ўзгариши, чўлланиш жараёнлари, биологик хилма хилликнинг қисқариб бориши, атмосфера ҳавоси ва сув манбаларининг ифлосланиши, чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларнинг ечимини топиш халқаро ҳамжамиятнинг ҳамда дунёдаги барча давлатларнинг олдида турган ўта муҳим долзарб масалалардан бирига айланди.

    БМТ Бош котиби А. Гутерриш таъкидлаганидек, «иқлим ўзгариши ва унинг салбий оқибатлари дунёда бўлаётган урушлардан кейинги 2-ўринда турган асосий муаммо»га айланган бўлиб, охирги 20 йилда табиий офатлар натижасида 1,2 млн. киши ҳаётдан кўз юмган бўлса, иқтисодиётга етказилган зарар 3 трлн. долларни ташкил этган.

    Жаҳон метрология ташкилоти маълумотларига асосан иқлим ўзгариши ва экстремал табиат ҳодисаларини кучайиши натижасида сўнгги 20 йилда юз берган табиий офатлар 5 бараварга ортган бўлса, 1971 йилдан буён дунёда 11 мингдан ортиқ йирик табиий офатларни юзага келтирган, яқин 30 йилда иқлим ўзгариши ва унинг оқибатларини бартараф этишга жаҳонда 8 трлн. доллар сарфланиши ва 2050 йилгача дунё Ялпи ички маҳсулоти 3 фоизга камайиши прогноз қилинмоқда.

    Иқлим ўзгаришининг салбий оқибатлари бизнинг ҳудудимизда ҳам яққол намоён бўлмоқда. Масалан, Орол денгизи фалокати натижасида Марказий Осиёда иқлим ўзгариши жаҳондаги ўртача кўрсаткичлардан 2 баробар жадалроқ ривожланмоқда. Республикамиз ҳудудларида чанг бўронлари даврийлиги ва уларнинг ортиб бориши, ерларнинг деградацияга учраши, сув ресурсларининг қисқариши каби салбий кўринишларда намаён бўлмоқда.

    Ўрганишлар ва таҳлиллар натижаси шуни кўрсатадики бугунги кунда дунёдаги кўплаб давлатларда (Европа Иттифоқи, Буюк Британия, АҚШ, Канада, Жанубий Корея, ХХР, Японияда ва бошқа) иқлим ўзгаришига оид 2500 га яқин қонун ва сиёсий мақомга эга ҳужжатлар қабул қилинган.

    «Ҳаракатлар стратегиясидан Тараққиёт стратегияси сари» тамойилига асосан қабул қилинган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалар доирасида экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан минтақада глобал тус олаётган экологик муаммоларни халқаро ҳамжамият ҳамкорлигида ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар сўзсиз ўз самарасини бермоқда.Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси конституциясида давлат экологик сиёсатининг умумий конституциявий нормаларнинг мустаҳкамланганлиги, мамлакатимизда барқарор ривожланишни таъминлаш, атроф муҳит мусаффолигини таъминлаш ва муҳофаза қилиш ҳамда аҳоли саломатлигини ҳимоя қилишнинг кафолати эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.

    Асосий Қомусимизнинг бир нечта моддаларида табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ экологик-ҳуқуқий нормалар мустаҳкамланган. Жумладан, 50-моддасига мувофиқ, фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар. Ушбу конституциявий норма фуқароларнинг нафақат табиатни муҳофаза қилиш, балки табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги мажбуриятини ҳам англатади.

    Конституциянинг 54-моддасида мулкдор ўз мулкига ўз хоҳишича эгалик қилиш, ундан фойдаланиши ва тасарруф этиши таъкидланиб, шу билан бирга, мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шартлиги белгилаб қўйилган. Шундан келиб чиқиб, мулкдор ўз мулкига ўз хоҳишича эгалик қилиш, ундан фойдаланиши ва тасарруф этиши ҳуқуқи билан биргаликда, мулкдор ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш атроф муҳитнинг ифлосланишига, ўзларига фойдаланишга берилган табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солмаслик мажбурияти ҳам юзага келади.

    Давлат экологик сиёсатининг асосий тамойиллари конституциянинг 55-моддасида ўз аксини топган бўлиб, унга кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойлик, улардан оқилона фойдаланиш зарурлиги ва улар давлат муҳофазасида эканлиги белгиланган.

    Ушбу конституциявий нормага асосан республика табиий ресурслари умуммиллий бойлик сифатида халқ мулки ҳисобланди ва халқ номидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари қонунчиликда белгиланган ваколатлари доирасида тасарруф этади. Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик нормативларни ишлаб чиқиш ва уларга риоя этган ҳолда фойдаланишни назарда тутади.Конституциямизнинг 100-моддасида эса, маҳаллий ҳокимият органлари асосий ваколатлари доирасида ўз ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш вазифаларини ҳам амалга ошириши керак.

    Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда, юридик ва жисмоний шахслар томонидан атроф муҳитга етказилган зарарни қоплаш ва уни бартараф этиш, атроф муҳитни зарар етказилгунга қадарги дастлабки ҳолатигача қайта тиклаш, шунингдек фуқароларнинг ўз соғлиғига ёки мулкига экологик ҳуқуқбузарлик туфайли етказилган зарарни қопланиши тўғрисидаги нормаларини киритиш мақсадга мувофиқ бўлади.

    Амалдаги, экологик қонунчиликка кўра, барча даражадаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари давлат экологик дастурлари ва бошқа экологик дастурларнинг амалга оширилишида иштирок этиши, ҳудудий экологик дастурларни тасдиқлаши ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаши ҳамда тегишли ҳудудда давлат экологик назоратини амалга оширишлари белгиланган. Шундан келиб чиқиб, асосий Қомусимизнинг 100-моддаси нормаларини ихтиёрийлик тамойилидан мажбурийлик тамойилига ўтказиш зарур.Иқлим ўзгариши ва унинг оқибатларини бартараф этиш ҳамда унга мослашиш тамойили Конституциямизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг асосий мақсадларидан бири бўлиши керак.

    Хулоса қилиб айтганда, конституция нормаларини такомиллаштириш мамлакатимизда демократик-ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва экологик ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашнинг, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаоллигини ва масъулиятини оширишнинг асосий принципларини белгилашда, фуқароларнинг манфаатларини, экологик ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашда муҳим аҳамият касб этади.

    Ибратжон Каримов, Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказибош директори ўринбосари

    13.06.2022, 18:37   Изоҳ (0)   13187
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекнефтгаз»: Январь—май ойларида 288,9 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиб, режа кўрсаткичи 106,8 фоизга бажарилди

    13.06.2022, 18:30

    Сенат алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклашга оид қонунни рад этди

    13.06.2022, 18:26

    АОКАнинг «Пахтакор» стадионида журналист ИИБ ходими томонидан калтаклангани юзасидан юборган сўрови ўрганилмоқда — Бош прокуратура

    13.06.2022, 18:09

    Божхона қўмитаси 1 октябргача экспорт-импорт, транзит бўйича барча сертификатлар ва рухсатномаларни Ягона дарча орқали юритишни йўлга қўяди

    13.06.2022, 17:29

    «Ғиёсовнинг баёнотидан фарқли равишда, айни вазиятда жабрланувчи мен эканим тасдиқланди». Андижонда ИИБга олиб кетилган журналист қўйиб юборилди

    13.06.2022, 17:14

    Ўзбекистонда халқаро стандартлар жорий қилинган корхоналар сони 1,2 мингтага етказилади

    13.06.2022, 17:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.