• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз»: ОАВ ходимлари ва блогерлар учун Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига пресс-тур уюштирилди

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан автобензин нархларининг шаклланиши, тақчилликка йўл қўймаслик бўйича амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, «Ўзбекнефтгаз» АЖ Республика истеъмолчилари учун қанча миқдорда бензин ва дизель ёқилғиси ишлаб чиқараётганига оид саволларга жавоб бериш, жамоатчиликка тўғри ахборот етказиш мақсадида ОАВ ходимлари ва блогерлар учун пресс-тур ташкил қилинди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига биноан, нефть ва газ соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги кенг қамровли маълумотларни жамоатчиликка ўз вақтида тақдим этиш, аҳолига тезкор ва тўлиқ ахборот етказиш ҳамда жамият фаолиятини очиқлиги, шаффофлигини таъминлаш мақсадида, ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига таклиф этилди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфидаги Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур давомида дастлаб қадимий Бухоронинг тарихий обидаларига саёҳат ҳам уюштирилди.

    Ушбу пресс-турда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев, журналист Хуршид Далиев, Шамсиддин Нодирбек, Қосимов Зафаржон, Касимов Хайрулла, Яхёев Файзулло, Санжар Саид, Муслим Мирзажонов, Суҳроб Шеров, Исомиддин Пўлатов, блогерлар Нурбек Алимов, Темур Малик, Баҳодир Аҳмедов, Отабек Ортиқов, Мақсуд Музаффаров, Шерзодбек Деҳқонов ҳамда «O‘zbekiston 24», Бухоро телевидениеси, «Mening Yurtim», «Sevimli», «Zo‘r TV» телеканалари ижодий гуруҳи, «Kun.uz», «Gazeta.uz», «UzNews.uz», «Xabar.uz», «Human.uz», «Darakchi.uz», Geolog.uz», «Jahon.uz», «Nuz.uz», Bukharanews, «Sof.uz» каби 15 га яқин интернет нашрлари журналистлари ва 15 га яқин маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этишди.

    ОАВ ходимлари ва блогерларга «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва унинг тизимидаги корхоналар очиқлик сиёсатини тўла қўллаб-қувватлаши ва уларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берилиши билдирилди.

    Бугунги кунда Ўзбекистон ҳукумати ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси бошчилигида замонавий илғор инновацион технологиялар, юқори самарали ускуналар, янги материаллар, шу жумладан, янги катализаторлар, эскирган ускуналарни алмаштириш, йирик инвестиция лойиҳаларини жалб этиш орқали Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини ривожлантириш бўйича мақсадли ишлар олиб борилаётгани борасида ахборот берилди.

    Йилига 2,5 миллион тонна нефть ва газ конденсатини қайта ишлаш қувватига эга ушбу завод 1997 йилнинг 22 августида фойдаланишга топширилгани ва бугунги кунда заводда юқори октанли бензин (АИ-80, АИ-91, АИ-92, АИ-95, АИ-98), дизель ёқилғиси (ЭКО, Евро-4, 5), авиакеросин (Djet А-1), мазут, суюлтирилган газ, олтингугурт, пиролизли газолин, углеводород эритгичи каби нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши бўйича тўлиқ маълумотлар берилди.

    Ўзбекистон саноатида муҳим ўринни эгаллаган, давлат стратегик аҳамиятидаги заводга ташриф қилган журналистлар, блогерлар махсус кийим, шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиб, ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан таништирилди.

    Пресс-турнинг асосий дастури журналистларни автомобиль бензини ишлаб чиқариш билан таништиришга қаратилди. Дастлабки ташриф қуйиш-тўкиш эстакадасидан бошланди, бу ерда пресс-тур иштирокчилари заводга хом ашё қаердан келтирилиши ва қандай келтирилишини билиб олишди ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

    Пресс-тур давомида заводда ишлаб чиқариладиган турли нефть маҳсулотлари, жумладан, юқори октанли бензин (АИ-80, АИ-91, АИ-92, АИ-95, АИ-98), дизель ёқилғиси (ЭКО, Евро-4, 5), авиакеросин (Djet А-1), мазут, суюлтирилган газ, олтингугурт, пиролизли газолин ишлаб чиқариш жараёнлари ҳам кўрсатилди.

    Асосий ишлаб чиқариш цехининг марказий бошқарув пультида технологик жараённинг бошқарилиш жараёнларига гувоҳ бўлишди. Таъкидлаш жоизки, ишлаб чиқариш жараёнида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи маҳсулот сифатини назорат қилишга алоҳида эътибор қаратади. Заводда технологик жараённинг ҳар бир босқичида мажбурий лаборатория синовлари ўтказилади. Заводнинг марказий таҳлилхонасига ташриф доирасида журналистлар ва блогерлар бензиннинг октан сонини аниқлаш қурилмасига катта қизиқиш уйғотди.

    ОАВ вакилларининг бензинни ишлаб чиқариш борасидаги, нефть маҳсулотлари нархларининг шаклланиши ҳақидаги саволларига тўғридан-тўғри ишлаб чиқариш майдонларида жавоб берилди.

    Бир сўз билан ифодаланганда, пресс-тур иштирокчиларига заводга хом ашёни қабул қилиш, қайта ишлаш, нефть маҳсулотларини сотиш — бутун ишлаб чиқариш занжирининг кузатишларига имкон яратилди.

    Меҳмонлар корхона объектларига экскурсия пайтида бензин, дизель ва авиация ёқилғиси қандай ишлаб чиқарилаётганини кўришди ва ишлаб чиқарилган нефть маҳсулотлари барча талабларга жавоб беришига шахсан амин бўлишди.

    Бундай тадбирларнинг ташкил этилиши соҳа ва жамият ўртасида сифатли мулоқот ўрнатиш, аҳолини тезкор ва батафсил маълумот билан таъминлашга ёрдам беради.

    Маълумот учун

    Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг асосий мақсади, Ўзбекистон Республикаси истеъмолчиларини сифатли нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва экспортни ўзлаштиришга йўналтирилган. 2021 йилда заводга жами 1 604,1 минг тонна углеводород хом ашёлари етказиб берилган бўлиб, режа 115,3 фоизга, шундан 443,6 минг тоннаси (нефть 136,3 минг тонна, газконденсат 152,3 минг тонна, газойл 153,9 минг тонна, бирламчи бензин 1,1 минг тонна) импорт қилинган бўлиб, белгиланган режа 121,5 фоизга бажарилган. Жами 1599,4 минг тонна углеводород хом ашёлари қайта ишланган бўлиб, режа 115,1 фоизга бажарилган.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

    12.06.2022, 10:48   Изоҳ (0)   11553
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухоро шаҳри аҳолиси ичимлик суви таъминотидан узилиб қолди

    12.06.2022, 10:32

    «Ўзгидромет» 12 июнь куни қайси ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкинлигини маълум қилди

    12.06.2022, 09:16

    Фарғонада солиқдан қарзи бор субъектларнинг қарийб 48 млрд сўм қийматдаги мол-мулклари хатловга олинди

    12.06.2022, 08:15

    Олмазорга ҳоким этиб тайинланган Қудратулла Рафиқов, «гуруҳбозлик қилувчи шармандали сарқитлар», Бурчмулла чойхоналарида чой йўқ. Ўзбек матбуоти 12 июнда нималар ҳ...

    12.06.2022, 07:30

    Ғазода ботаётган қуёш, ташландиқ туннелда ётган бола, қиролича юбилейидаги ўйинчоқ итлар. Ҳафта суратлари

    12.06.2022, 00:34

    Ўзбекистонда 3 баллик зилзила содир бўлди

    12.06.2022, 00:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “ ‘Форсаж’нинг якуний қисмида марҳум актёр Пол Уокер қайтади” — Вин Дизель

    Кино | 30 июн, 12:40

    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари шахсни тасдиқлашни сўрайди

    Реклама | 30 июн, 12:00

    Эрон 9 та атом бомбаси учун етарли уран захирасини яширган бўлиши мумкин — Reuters

    Дунё | 30 июн, 12:10

    Покистонда сел ва кучли ёмғир оқибатида ҳалок бўлганлар 32 нафарга етди

    Дунё | 30 июн, 11:56

    Термизда 219 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 30 июн, 11:53

    “Калмар ўйини” сериалининг янги версияси АҚШда суратга олинади

    Кино | 30 июн, 11:43

    Хитой электр тармоқларини ишдан чиқаришга қодир қуролни яратди (видео) 

    Дунё | 30 июн, 11:37

    Give Me Sport нашри дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди

    Спорт | 30 июн, 11:26

    Темирйўл чипталари бўйича 800 мингга яқин кишидан ундирилган ортиқча ҳақ қайтариладиган бўлди

    Ўзбекистон | 30 июн, 11:07
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.