• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Олмазорга ҳоким этиб тайинланган Қудратулла Рафиқов, «гуруҳбозлик қилувчи шармандали сарқитлар», Бурчмулла чойхоналарида чой йўқ. Ўзбек матбуоти 12 июнда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир беқиёс устозлигича қолаверади.

    Ўзбекистон ва жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Ўн йиллар муқаддам айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, ушбу воқеа-ҳодисаларга жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — бари «Кун матбуоти тарихи» рукни материалларида.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 07:30 да эълон қилинади.

    90 йил аввал. 1932 йил 12 июнь, якшанба

    «Қизил Ўзбекистон» газетасида босилган «Ҳукумат қарорини бузаётирлар» хабаридан бир парча: «Бинокорлик контораси ўзига олган кон ва заводда ишлаган ҳунармандларга маошларини тўламасдан, тарқатиб ҳам юборди. Бундай қонунсизлик ва бемазагарчилик синфий душман тегирмонига сув қуйишдир».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 12 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 12 июнь сонидан лавҳа

    Корхона ва ташкилотлар бошқарув аппаратини ўзбек (бошқачасига айтганда — маҳаллий) кадрлар билан тўлдириш билан тўлдириш — 1932 йилдаги долзарб вазифалардан бири. «Қизил Ўзбекистон»нинг ёзишича, «Тошкент соғлиқни сақлаш аппарати шу вақтгача фақат 10 процент ерлилаштирилган». «Докторлар ва ўрта тиббий ходимлар ўртасида туб ер халқдан ишловчилар айниқса оз», — дейилади хабарда.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 12 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 12 июнь сонидан лавҳа

    Америкалик саноатчи ва ишбилармон Оуэн Юнгнинг айтишича, «иқтисодий тангликдан чиқиш учун Шимолий Америка қўшма жумҳуриятлари жумҳурраиси (президенти)га фавқулодда ваколат бериш ва қисман ҳозирги демократия системасида ҳокимиятнинг бўлинишидан воз кечиш зарур бўлиб чиқиши эҳтимол». «Қизил Ўзбекистон» каби совет газеталари бундай баёнотни АҚШда фашистик майлларнинг ўсиши, сифатида кўрган.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 12 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 12 июнь сонидан лавҳа

    60 йил аввал. 1962 йил 12 июнь, сешанба

    «Ростгўйлик, принципиаллик — раҳбар ходимнинг фазилати» — бу «Қизил Ўзбекистон»нинг шу кунги сонидаги бош мақола. Унда Иштихон, Пастдарғом туманлари, ЎзССР Давлат план комиссияси раҳбар ходимларининг кирдикорлари фош этилгани ва улардан ишдан ҳайдалгани ҳақида сўз боради.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 июнь сонидан лавҳа

    Мақолада «ғаразгўйлик, ғийбатчилик, группабозлик, орабузувчилик, бир кишини иккинчи кишига қарама-қарши қилиб қўйиш сингари ўтмишнинг шармандали сарқитларига ҳали ҳам қутула олмаган» ишчи-ходимларга нисбатан шафқатсиз курашиш, «коллективлардаги соғлом муҳитни заҳарлайдиган,.. ўзларига топширилган ишни эплай олмайдиган, оз ишлайдиган, сўзининг уддасидан чиқолмайдиган, мақтанчоқ, маҳмадона ва бебурд ходимларнинг баҳридан кечиш» кераклиги уқтирилган.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 июнь сонидан лавҳа

    СССР ва АҚШ сиёсат майдонида тил топишиши жуда қийин, мана бир мисол:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 июнь сонидан лавҳа

    Аммо илм-фан майдонида ҳамкорлик қилишга ҳар икки томон ҳам тайёр. Бундай келишувлар, битимлар икки мамлакат ўртасида ядровий уруш хавфи ортга қатъий чекинмаган пайтда имзолангани янада эътиборга моликдир.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 июнь сонидан лавҳа

    «Фош этиш» жанрида ёзилган ва охири «айбдорлар жазоланиши керак» сўзлари билан тугайдиган яна бир материал: бунда нафақат «қайси жойга бош суқса, фақат ўз манфаатини кўзлайдиган» коммунист Холматов фош этилган, балки уни оқлашга уринган Бўстонлиқ тумани прокурори ҳам аяб ўтирилмаган.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон»нинг «Муросасизлар сигнали» рукни — бу ҳозирги халқ билан мулоқотнинг эскича бир шакли, унда газетхонларнинг муаммоли хабарлари эълон қилинади. Масалан, Тўрткўлдан ёзишларича, автобус ҳайдовчилари ва уларнинг раҳбарларида инсоф, Қўқон тарафларда эса электр йўқ:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 июнь сонидан лавҳа

    Бурчмулла чойхоналарида чой йўқ (чунки чойни қайнатиш учун кўмир йўқ):

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 июнь сонидан лавҳа

    Қарши тумани дўконларида мих, эшик тутқичи, кроват, дазмол, умивалник, қайчи, вешалка, турли электр асбоблари (хуллас, ҳеч вақо) йўқ (масалан, «зубочистка» бутун Ўзбекистонда йўқлиги ҳали ёдингиздан кўтарилмаган бўлса керак):

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 июнь сонидан лавҳа

    Дарвоқе, эълон:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 июнь сонидан лавҳа

    30 йил аввал. 1992 йил 12 июнь, жума

    1992 йилги Қурбон Ҳайити 11 июнга тўғри келган. Шу муносабат билан «Тошкент оқшоми»нинг 12 июнь сонида Тошкент масжидларида бўлиб ўтган ҳайит намозидан тайёрланган репортаж берилган:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 июнь сонидан лавҳа

    «Оқшом»нинг ёзишича, халқ депутатлари Собир Раҳимов раён Кенгашининг сессияси бўлиб ўтган ва унда ташкилий масала кўрилган. «Тошкент шаҳар ҳокими Атҳамбек Фозилбековнинг... 9 июндаги фармойиши билан... Акмал Икромов (ҳозирги Учтепа) раёни ҳокими бўлиб ишлаган Қудратулла Мирсоатович Рафиқов Собир Раҳимов (ҳозирги Олмазор) раён ҳокими этиб тайинланди». Сессияда шаҳар ҳокимининг шу фармойиши туман депутатлари томонидан тасдиқланган (маълумот учун, Қудратулла Рафиқов ҳозирги кунда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси ҳисобланади).

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 июнь сонидан лавҳа

    Тошкент қандай қилиб 2000 йилги ёзги Олимпиада мезбонлигига даъвогар бўлиб қолгани ва мезбонликни қўлга киритиши учун нималар қилиши лозимлиги ҳақида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти Собиржон Рўзиев билан катта интервью уюштирилган. Унинг айтишича, «агар Олимпиада бизда ўтказилса, 80—100 минг томошабинни сиғдирадиган янги ўйингоҳ қурилиши керак», «мана, ҳозир ҳиндлар (Тошкентда) меҳмонхона қуряпти, шундай меҳмонхоналардан камида учтаси қад кўтариши лозим, «тайёрагоҳимиз талабга жавоб бермайди,.. шаҳар транспортининг хизмати намунали бўлиши талаб этилади».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 12 июнь сонидан лавҳа

    Мавзуга доир:

    • Бўшаб қолгани учун ёпилган Қизилтепа қамоқхонаси, Ўзбекистон мактабларининг китобсиз қолиш хавфи, Мустақиллик майдонидаги глобус ўрнида қандай ёдгорлик бўлиши мумкин эди? Ўзбек матбуоти 11 июнда нималар ҳақида ёзган?
    • Тошкентда нондан оммавий заҳарланиш, Кубага ёрдамга борган Шароф Рашидов, Ўзбекистоннинг ягона хусусий банки. Ўзбек матбуоти 10 июнда нималар ҳақида ёзган?
    • «Зубочистка»си йўқ Ўзбекистон, Тошкентдан Қўқон ва Бекободга авиарейслар, Фарғонанинг Озодлик майдонида 1989 йил шаҳидлари учун Каримов номидан ёдгорлик. Ўзбек матбуоти 9 июнда нималар ҳақида ёзган?

    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

    12.06.2022, 07:30   Изоҳ (0)   61515
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Камбағалларга кўмак беради, аммо орзусига ета олмайди: 70 ёшли актёр Чоу Юнфат ҳозирда қандай кўринишда?

    Кино | 19 май, 22:30

    Ўзбекистондаги ОТМларнинг кундузги таълим шаклида қанча талаба таҳсил олаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 19 май, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” ўз уйида “Нефтчи” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 19 май, 22:21

    Абу-Дабида тўлиқ ҳайдовчисиз роботаксилар синовдан ўтказилмоқда 

    Дунё | 19 май, 22:10

    Ўзбекистонда тўрт ойда қанча тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 19 май, 21:55

    Бразилиялик олимлар табиий қариш ва деменция билан боғлиқ бузилишларни бартараф этишга қодир молекулани аниқлашди

    Дунё | 19 май, 21:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.