Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида (+90,7 кг) ҳаракат қилиб келаётган Баҳодир Жалолов (11-0, 11 КО) 11 июнь тонгида Нью-Йоркдаги жанг кечасида рингга кўтарилди.
Showтиме томонидан ўтказилган мусобақада ўзбекистонлик боксчига бельгиялик Жек Муловайи (11-3-1, 7 КО) рақиблик қилди.
Жалолов рақибини 8-раундда нокаутга учратди. Баҳодир чап томондан йўлланган кучли зарбаси билан бельгияликни рингга қулатди. Ўзбекистонлик боксчи бунгача 6-раунда рақибини нокдаун ҳолатига ҳам туширганди.
Қайд этиш керак, мазкур жанг 8 раундга мўлжалланган эди.
Жалолов сўнгги марта 18 март куни Дубайда Камил Соколовскига қарши рингга чиқиб, уни 5-раундда техник нокаут эвазига мағлуб этганди. Жек Муловайи эса сўнгг марта 16 апрель куни рингга чиқиб, грузиялик Гиорги Тамазашвили устидан ғалаба эришган.
Баҳодир Жалолов шу вақтга қадар проф боксда 10 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида нокаут эвазига ғалаба қозонган.
Изоҳ (0)