«Бавария» жамоани тарк этишга яқин турган Роберт Левандовскига ўринбосар топди.
Хабарга кўра, мюнхенликлар Левандовскини олиб қололмаслигига ишонч ҳосил қилди. Шу сабаб раҳбарият «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейнни харид қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Кейннинг «шпортлар» билан шартномаси 2024 йил июнь ойида ўз ниҳоясига етади. 2021/22 йилги мавсумда Ҳарри «Тоттенҳэм» сафида барча мусобақаларда 50 та ўйинда иштирок этиб, 27 та гол ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Аввалроқ Левандовски немис жамоасини тарк этмоқчи эканлиги хабар қилинганди. Польшалик ҳужумчи 2014 йилдан буён «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Робертнинг Мюнхен клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилда ўз ниҳоясига етади.
Изоҳ (0)