• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ўзини жаҳонга танитган «Боруссия» билан хайрлашган Ҳоланд, «Ювентус»дан ҳўнграб кетаётган Дибала ва «Бавария»да зериккан Левандовски. Жаҳон футболида хайрлашув паради

    Европанинг кучли бешлик чемпионатлари ўз якунига етди. Аксарият жамоалар таътилга чиқишга ҳам улгурди. Чемпионатлар якунлангач, бир қатор юлдуз футболчилар ўз жамоалари билан хайрлашди ёки умуман катта спортдаги фаолиятини тугатди. Улар орасида Пауло Дибала, Анхель ди Мария, Эрлинг Ҳоланд, Луис Суарес каби номларни учратиш мумкин. Қуйида топ-5 лигалардаги хайрлашувлар бир саҳифага жамланди.

    Луис Суарес ва Эктор Эррера

    «Атлетико М» мавсум якунларига кўра Луис Суарес (у Мадридда 2020 йилдан бери ўйнаб келаётганди, «Барселона»дан қувилганидан кейин «матрасчи»га айланганди) ва Эктор Эррера (2019 йилдан бери) билан хайрлашди. Ва бу жараёнда ҳеч ким ўз ҳис-туйғуларини яшириб ўтирмади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Мексикалик ва уругвайлик футболчилар ўз нутқлари билан чиқиш қилди, улар учун (собиқ) жамоадошлари фахрий йўлакча ташкил қилди, мухлислар эса буларнинг барчасини чиройли қўшиқлар билан кузатиб борди.

    Бутун фаолиятини «Вест Ҳем»га бағишлаган жаноб «Вест Ҳем» — Марк Нобл

    Англия Премьер Лигасидаги асосий хайрлашув «Вест Ҳем» рамзи бўлган Марк Нобл учун ташкил қилинди. Нобл 18,5 йил умрини «Вест Ҳем»га бағишлаган — 548 ўйин, 62 гол ва 61 голли узатма.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    У учун сўнгги ўйинда ўзига қўшилиб, бутун стадион йиғлади.

    «Наполи» билан хайрлашган Лоренцо Инсине

    «Наполи» А Сериянинг сўнгги турида «Женоа»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва бронза медалини кафолатлади. Аммо ўйин натижаси иккинчи даражали эди, боиси барча фокус Лоренцо Инсинега қаратилганди, ярим ҳимоячи қадрдон жамоаси билан илиқ хайрлашди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Инсине «Наполи» сафида 433 та ўйин ўтказган — 122 та гол ва 95 та голли узатма. Неапол афсонаси энди «Торонто»да (MLS) футболдан завқланишда давом этади.

    «Аякс»ни «Манчестер Юнайтед»га алмаштирган Эрик Тен Ҳаг

    «Аякс» муддатидан аввал чемпионлик масаласини ҳал қилганди. Бу Эрик учун учинчи, Амстердам клуби учун эса ўттиз олтинчи (36) чемпионлик бўлди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Мутахассис сўнгги турдан ўрин олган «Витесс»га қарши баҳсда (2:2) жамоа билан хайрлашди. Бироқ нидерландиялик узоқ вақт байрам қилиб ўтирмади, эртаси куниёқ «Юнайтед» муаммоларини ҳал қилиш учун Манчестерга йўл олди.

    Жаҳон футболининг янги юлдузи Ҳоланд ўзини элга танитган «Боруссия Д» билан хайрлашди

    Хайрлашув рўйхатининг асосий қаҳрамонларидан бири Эрлинг Ҳоланд бўлди. Норвегиялик футболчи ўйин бошланишидан аввал мухлислар қаршисига борди, томонлар қарсаклар орқали бир-бирига миннатдорчилик билдирди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ҳоланд 90-дақиқадан сўнг алмаштирилди, трибуна уни яна олқишлар билан захира ўриндиғига кузатиб қўйди. Эрлинг Дортмундни 89 ўйинда 86 та гол урган ҳолда ақл бовар қилмас даражадаги зўр статистика билан тарк этмоқда. «Арилар» мухлислари яқин орада уни унутмаслиги аниқ.

    «Бавария»да зериккан Роберт Левандовски

    Роберт Левандовски ҳам Бундеслиганинг сўнгги турида «Бавария»дан кетишига шама қилди. «Бу ‘Бавария’ либосидаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин», — деди польшалик «Вольфсбург»га қарши ўйиндан кейин.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бундеслиганинг сўнгги туридан бир кун олдин Ҳасан Салиҳамижич Левандовскининг кетиш ниятида эканлигини тасдиқлаганди: «У шартномани узайтириш бўйича таклифимизни қабул қилмаслигини ва клубни тарк этишни хоҳлаётганини айтди. У янги нарсаларни истаётганини айтди».

    Ўйнамай «Манчестер Юнайтед»дан кетаётган Мата ва Матич

    Май ойида «Олд Траффорд» ҳам бир қанча футболчилар билан хайрлашди. «Брентфорд»га қарши ўйиннинг (3:0) иккинчи бўлимида Рал Рангник Хуан Мата ва Неманя Матични майдонга тушириб, мухлисларга кетаётган футболчиларга миннатдорчилик билдириш имкониятини берди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Ювентус»дан ҳўнграб кетаётган Дибала

    Мавсумнинг асосий хайрлашишларидан бири, шубҳасиз, Пауло Дибала ва «Ювентус» йўлларининг айро тушишидир. Дибала сўнгги йилларда том маънода «Ювентус» рамзига айланганди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Дибала Туринда 7 йилини ўтказди — 12 та соврин ва 115 та гол.

    «Ювентус»ни табассум билан тарк этган «динозавр» Кьеллини

    Жоржо Кьеллини ҳам «кекса синьора» билан хайрлашди. Минг йиллардан бери «Ювентус»да ўйнаб келаётгандек туюладиган «динозавр» «Лацио»га қарши учрашувда (2:2) жамоа сафидаги охирги учрашувини ўтказди. 37 ёшли италиялик чиройли кетди: на кўз ёш ва на қайғу, шунчаки катта ва ёрқин табассум.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    «ПСЖ» воз кечган ди Мария

    34 ёшли Анхель ди Мария «ПСЖ» сафидаги сўнгги ўйинини кўз ёшларисиз ўтказ(ол)мади. «Мец»га қарши ўйиндаги гол эса ҳиссиётларни янада кучайтириб берди. Анхель Парижда етти йил давомида ҳаракат қилди ва, эҳтимол, бундан кейин ҳам ўйнаган бўларди. Бироқ «ПСЖ» унинг хизматларидан воз кечгани айтилмоқда.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Ле Parisien хабарига кўра, қишда француз клуби 34 ёшли футболчи билан шартномани узайтиришга оғзаки келишиб олган. Бироқ кейин жамоа раҳбарияти ўз фикрини ўзгартирган — ди Марияга янги келишув таклиф қилинмаган.

    Бир мавсумгина «Барселона»да ўйнаган Люк де Ёнг

    «Барселона»нинг ўтган мавсумдаги яширин қуролларидан бири бўлган Люк де Ёнг Каталония клубини тарк этади. Бутун ижара муддати давомида Люк жамоадан кетишни истамаслигини ва клубга фойда келтирмоқчи эканлигини таъкидлаб келди. Бироқ раҳбариятнинг режалари бошқача бўлиб чиқди. Нидерландга атиги бир мавсумгина «кўк-аноррангли» бўлиш насиб этди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Кетишини чемпионлик билан нишонлаган Фернандиньо

    «Манчестер Сити» навбатдаги ҳайкални қўяверса ҳам бўлади. Боиси жамоа «шаҳарликлар» учун Серхио Агуэродан кам бўлмаган даражада муҳим Фернандиньо билан хайрлашди. Бразилиялик ярим ҳимоячи ўзи режалаштирганидек, Премьер Лига ғолиби сифатида «Сити»дан кетди. 37 ёшли футболчи 2013 йилдан бери «шаҳарлик» эди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    «Реал»дан кетаётган катта номлар

    Мавсум якунларига кўра «Реал» билан бир-йўла уч нафар катта футболчи хайрлашадиган бўлди — Марсело, Гарет Бэйл ва Иско. Сўнгги йилларда ҳар учала футболчи ҳам асосий таркибдаги ўрнидан тўлалигича маҳрум бўлганди.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Иско ва Марсело гарчи кетишни истамаслигини яшириб ўтирмаган бўлса ҳам, жамоа билан илиқ кайфиятда хайрлашмоқда. Аммо Бэйл ҳақида бундай дейиш бироз мушкул. Уэльслик жароҳатлари ва ишга бўлган муносабати билан Зинедин Зидан давридаёқ турли хил низоларга борганди. Ҳатто орада «Тоттенҳэм»га ижарага ҳам бориб келди.

    Захирада ўтириб, яхшигина маош олган ҳар учала азамат эндиликда эркин агентга айланди. Бэйл ва Иско 2013, Марсело 2007 йилдан бери «қироллик клуби» шарафини ҳимоя қилиб келаётганди, у бунгача «Флуминенсе»да бир йилгина ўйнаганди. Хуллас, бутун бошли эпоха кетмоқда.

    Пол Погба энди «қизил иблис» эмас

    Пол Погба «Манчестер Юнайтед»ни эркин агент сифатида тарк этади. «Юнайтед» франциялик футболчини 2016 йилда 105 миллион евро эвазига «Ювентус»дан харид қилган эди. Унгача Погба 2009—2012 йиллар клуб тизимида фаолият юритган ва эркин агент мақомида Туринга йўл олганди.

    29 ёшли ярим ҳимоячи катта эҳтимол билан яна «кекса синьора» сафига бориб қўшилади, яна эркин агент сифатида.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Шунингдек, «қизиллар» Жесси Лингард билан хайрлашди. Клуб академияси тарбияланувчиси ҳисобланган ярим ҳимоячига янги шартнома таклиф қилинмади.

    10.06.2022, 23:50   Изоҳ (0)   27242
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Бавария» Роберт Левандовски ўрнига «Тоттенҳэм» етакчисини олиб келмоқчи

    10.06.2022, 21:05

    Олександр Усик ва Энтони Жошуа ўртасидаги реванш жанги бошқа кунга кўчирилди

    10.06.2022, 20:04

    Зинедин Зидан «ПСЖ» билан келишувга эришди. Парижликлар мураббийнинг барча шартларини бажарди

    10.06.2022, 19:02

    Баҳодир Жалолов 11 июнь тонгида профессионал боксдаги 11-жангини ўтказади

    10.06.2022, 18:06

    PFA талқинига кўра Премьер Лиганинг 2021/22 йилги мавсум рамзий жамоаси аниқланди

    10.06.2022, 17:03

    Исроил Мадримов ва Мишел Соро реванш жанги санаси ва манзили аниқ бўлди

    10.06.2022, 16:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроилдаги ўзбекистонликлар заруриятсиз кўнгилочар жойларга бормаслик тавсия қилинди

    Ўзбекистон | 14 июн, 08:32

    Shahed камикадзе дронлари Исроил ҳаво мудофаасини йўқ қилиш учун учирилди ва 50 дақиқада манзилга етиб боради — ОАВ

    Дунё | 14 июн, 00:02

    Эрон Исроилга баллистик ракеталар билан зарба бермоқда (видео)

    Дунё | 13 июн, 23:42

    Бухорода 17 ёшли бола бошқарувидаги Lacetti юк машинаси билан тўқнашди

    Ўзбекистон | 13 июн, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 июн, 23:05

    Қашқадарёда ўзини профилактика инспектори деб таништириб, фуқародан пул олаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 13 июн, 22:50

    “Эрон Исроил ҳужумларидан сўнг янада кучаяди” — экспертлар

    Дунё | 13 июн, 22:35

    Суперлига. “Машъал” меҳмонда “Қўқон-1912”ни тор-мор этди

    Спорт | 13 июн, 22:08
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.