Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида (+90,7 кг) ҳаракат қилиб келаётган Баҳодир Жалолов (10-0, 10КО) Тошкент вақти билан 11 июнь тонгида Нью-Йоркдаги жанг кечасида рингга кўтарилади.
Showtime томонидан ўтказилаётган мусобақада ўзбекистонлик боксчига бельгиялик Жек Муловайи (11-2-1, 7КО) рақиблик қилади. 8 раундга мўлжалланган ушбу жанг мусобақанинг асосий жангларидан бири бўлади.
Жанг тахминан 11 июнь тонги соат 04:00 дан кейин бошланади.
Баҳс олдидан спортчилар тарозидан ўтди. Унда Жалолов 114 кг қайд этган бўлса, Муловайи 110 кг тош босган.
Эслатиб ўтамиз, Жалолов сўнгги марта 18 март куни Дубайда Камил Соколовскига қарши рингга чиқиб, уни 5-раундда техник нокаут эвазига мағлуб этганди. Жек Муловайи эса сўнгг марта 16 апрель куни рингга чиқиб, грузиялик Гиорги Тамазашвили устидан ғалаба қозонган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)