• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Алишер Қодиров: «Монополияга йўл қўйилмаслиги конституцияда ҳам белгиланиши бўйича таклифлар тушмоқда» (видео)

    Конституцияга ўзгаришлар киритиш бўйича берилаётган таклифларда Ўзбекистонда инсофсиз рақобат ва монополияга йўл қўйилмаслиги белгиланишини сўрашмоқда. Бу ҳақда «Миллий тикланиш» партияси етакчиси, Конституциявий комиссия раиси ўринбосари Алишер Қодиров Наманганда ўтказилган конституциявий ислоҳотларга бағишланган мулоқотда маълум қилди, дея хабар беради «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев.

    Фото: «Дарё» / Алишер Дўлмонов

    Фото: «Дарё» / Алишер Дўлмонов

    «Олдинлари бунинг имкони йўқ эди, энди эса амалга ошириш мавриди келди. Кўпчилик мени монопол ташкилотлар, хусусан, UzAuto Motors’ни қўллаб-қувватлайди, деб ўйлайди. Энергетика соҳасида энди бозор механизмлари шаклланяпти ва бу тўғри деб ҳисоблайман. Инвесторлар давлат билан шерикчилик қилмайди, чунки давлат бизнес-структура эмас, унинг бошқа вазифалари бор. Келади, кўради — энергия бозори тўлиқ давлат тасарруфида. Пул тикмайди ва қайтиб кетади. Ўтган йиллар мобайнида машиналар харид қилган одамлардан монополия ҳисобига орттирилган даромад аҳолига энергетика соҳасида берилган субсидияларни қоплашга сарфланди, десак бу ҳам қайсидир маънода тўғри бўлади», — деди Алишер Қодиров.

    Қодировнинг айтишича, Конституциявий комиссияга ҳозиргача 15 мингдан ортиқ таклиф келиб тушган. Комиссия эса ҳар жума куни йиғилишларида бу таклифларни кўриб чиқмоқда.

    Фото: «Дарё» / Алишер Дўлмонов

    Фото: «Дарё» / Алишер Дўлмонов

    «Кўриб чиқилаётган таклифларнинг асосий негизи шундаки, фуқаро ва давлат ўртасидаги ҳар қандай низоли ёки мавҳум ҳолат инсон фойдасига ҳал бўлсин. Мулкдорнинг мулкига суд қарорисиз дахл этиш мумкин эмас. Оила масалаларига кўп эътибор қаратиляпти. Жумладан, никоҳ ‘томонларнинғ эмас, айнан эркак ва аёлнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланиши. Оталик институти, оталарнинг мажбурияти ва масъулияти кучайтирилиши зарур, аксар ҳолатларда аёллар ажримдан сўнг болалари ва муаммолари қуршовида қолиб кетяпти. Ҳар бир инсон иш ўрни ва адолатли маошга эга бўлиши керак. Шунингдек, иш вақти ҳам аниқ-тиниқ белгиланиб қўйиши керак. Чунки шанба-якшанба ва кечки пайт ҳам ишлайвериш оқибатида оилаларда парокандалик юзага келяпти, фарзандлар тарбияси аро йўлда қолиб кетяпти. Бу, хусусан, давлат хизматчиларига тегишли», — деди «Миллий тикланиш» партияси раҳбари.

    Фото: «Дарё» / Алишер Дўлмонов

    Фото: «Дарё» / Алишер Дўлмонов

    Алишер Қодировга кўра, конституцияда тиббий ёрдамнинг кафолатланган даражаси ва мактабгача таълим ташкилотлари давлат назоратига олиниши аниқ кўрсатилиши керак.

    Фото: «Дарё» / Алишер Дўлмонов

    Фото: «Дарё» / Алишер Дўлмонов

    «Ҳозир боғчаларда 75 нафар болага бир тарбиячи тўғри келяпти. Ижтимоий тармоқларда кўриб қоляпмиз, болаларга нисбатан совуққон, қўпол муносабатда бўлинаётгани, айрим ҳолатларда ҳатто жазо қўлланаётганини. Бундай муомалани кўрган бола эртага ўзи ҳам бешафқат ва зўравон бўлиб улғаяди. Шу сабабли бу соҳада ҳам қатъий давлат назорати ўрнатилиши керак», — дейди Алишер Қодиров.

    Фото: «Дарё» / Алишер Дўлмонов

    Фото: «Дарё» / Алишер Дўлмонов

    Мулоқот давомида иштирокчилар томонидан конституцияда маҳалла мақомини белгилаш, қишлоқ фуқаролар йиғинларини тиклаш, коррупцияга қарши моддаларни киритиш, ОАВ жамиятда тутган мавқейини кучайтириш, давлат байроғи ўрнатилиши тартибини соддалаштириш каби кўплаб таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Алишер Қодиров уларнинг аксари жўяли эканлигини таъкидлаб, таклифларни Конституциявий комиссияга юбориш ва бу муҳим сиёсий жараёнда фаол иштирок этишга чақирди.

    Фото: «Дарё» / Алишер Дўлмонов

    Фото: «Дарё» / Алишер Дўлмонов

    Мавзуга доир:

    Конституциянинг никоҳга оид бандига ўзгартириш киритиш таклифи билдирилди

    Конституциянинг дам олиш ҳуқуқига оид моддасига ўзгартириш киритиш таклиф этилди

     

    11.06.2022, 10:54   Изоҳ (0)   6731
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 5 ойда 50 ёшдан ошганлар ўртасида 662 та никоҳ ҳолати қайд этилди

    11.06.2022, 10:36

    Навоийда итларига мушукни талатган тиктокер шахсига аниқлик киритилди

    11.06.2022, 09:31

    Когон шаҳрининг «Газчилар» қўрғонида ёнғин содир бўлди (видео)

    11.06.2022, 09:13

    Тошкентда фуқаронинг 4300 долларини қарийб 50 млн сўмга айрибошлаган шахс ушланди

    11.06.2022, 09:07

    Сирдарёда ўз танишини фоҳишалик учун Туркияга жўнатаётган шахс ушланди

    11.06.2022, 08:52

    Бўшаб қолгани учун ёпилган Қизилтепа қамоқхонаси, Ўзбекистон мактабларининг китобсиз қолиш хавфи, Мустақиллик майдонидаги глобус ўрнида қандай ёдгорлик бўлиши мумк...

    11.06.2022, 08:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди  

    Ўзбекистон | 3 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.