Сирдарё вилоятида ўз танишини фоҳишалик учун хорижга юбораётган шахс қўлга олинди, дея хабар қилмоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Сирдарё вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда Гулистон шаҳрида яшовчи М. исмли аёл қизларни Тошкент шаҳрига фоҳишалик ишларига жалб этиб, шундан сўнг Туркия давлатига фоҳишалик билан шуғулланишга юбораётгани юзасидан маълумот олиниб, мазкур маълумот асосида тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбирда Гулистон шаҳрида яшаб келаётган фуқаро Ж.М. ўзининг таниши Янгиер шаҳрида яшаб келаётган фуқаро М.А.ни алдов йўли билан Тошкент шаҳрида фоҳишалик ишларига жалб этган. Сўнгра танишлари орқали Туркия давлатига фоҳишалик билан шуғулланишга юбормоқчи бўлган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ж.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси, 2-қисми «э» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)