«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Илкай Гундўғанга Европанинг икки гранди қизиқиш билдирмоқда.
2021/22 йилги мавсум охирида асосий таркибдан доимий ўрин эгаллай олмаган 31 ёшли футболчи «шаҳарликлар» сафини тарк этишни ўйламоқда.
Германия терма жамоаси аъзосига «Барселона» ва «Ювентус» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Иккала клуб ҳам «Манчестер Сити» атрофидаги вазиятни кузатмоқда.
Гундўған ЖЧ—2022 олдидан доимий ўйин амалиётига эга бўлиш учун янги жамоа топишни истамоқда.
Илкай 2021/22 йилги мавсум АПЛда 27 та ўйинда иштирок этиб, 8 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)