Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ярим ҳимоячи Байрон Кастилёнинг ҳужжатларини сохталаштиргани сабабли Эквадор терма жамоасини ЖЧ—2022 мусобақасидан четлатади.
ФИФА раҳбарияти май ойида Чили футбол федерацияси томонидан қилинган шикоятдан сўнг Кастилёга нисбатан интизомий иш очган эди. Чили томоннинг фикрича, ярим ҳимоячи аслида Колумбияда туғилган ва аслида ҳужжатда кўрсатилган ёшидан 3 ёшга катта. Федерация Эквадор термасидан жамоаларнинг саралаш босқичидаги ўзаро ўйинларидан (0:0, 0:2) бекор қилиши ва 6 очкодан маҳрум этишини сўраган.
Чили манфаатларини ҳимоя қиладиган адвокат Эдуардо Карлессо матбуот анжуманида Кастилёнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси сохта эканлигига далил борлиги, у ўзи даъво қилганидек Эквадорда эмас, балки Тумакода (Колумбия) туғилганини таъкидлади.
«Ота-онаси Тумакода турмуш қурган, Байрон ҳам Тумакода туғилган. Ўзимизда мавжуд бўлган далил ва ҳужжатларни аниқ ва шаффоф тарзда тақдим этиш асосий мақсадимиздир. Ҳақиқатни гапирадиган одам ҳеч қачон қўрқиши керак эмас» — дейди Карлессо.
Агар Чили федерациясининг важлари қабул қилинса, ФИФА Эквадор терма жамоасининг Кастилё иштирок этган 8 та учрашувдаги очколаридан маҳрум қилади. Бу амалга ошса, Чили терма жамоаси 2022 йилги мундиал иштирокчисига айланади.
ФИФА 10 июнь куни ушбу иш бўйича қарор чиқариши кутилмоқда.
Изоҳ (0)