Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик Исроил Мадримов (8-0, 6КО) ва Мишел Соро (35-3-1, 24КО) ўртасидаги чемпионлик камарига мажбурий даъвогар мақоми учун реванш жанги 9 июль куни бўлиб ўтиши тасдиқланди.
Иккала боксчи ўртасидаги реванш жанги Англиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтади.
Мадримов ва Соро 2021 йил 17 декабрда Тошкентда илк бор тўқнаш келган эди. Жангнинг 9-раундида гонг овозини эшитмаган Мадримов рақибга бир неча зарбалар йўллаши натижасида техник нокаут қайд этилган эди. Бундан норози бўлган Соро жамоаси ташкилотга реванш берилишини сўраб мурожаат қилганди. WBA Соро жамоасининг сўровини қабул қилган ва Мадримовга реванш жангида иштирок этиш мажбуриятини қўйганди.
WBA Super камари айни дамда Жермелл Чарлога тегишли ҳисобланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)