Ўзбекистондан 2022 йилнинг январь—апрель ойларида қиймати 1,1 миллиард долларга тенг тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, бу умумий экспорт ҳажмининг 15,1 фоизини ташкил этган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24 фоизга ўсган.
Ўзбекистондан 4 ой давомида дунёнинг 62 та давлатига 452 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган. Тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажми қуйидагича:
- пахтадан йигирилган ип – 592 миллион доллар;
- тайёр трикотаж маҳсулотлари – 249 миллион доллар;
- нақшли мато – 90,7 миллион доллар;
- пахтадан газламалар – 48 миллион доллар;
- ипак ва ипак маҳсулотлари – 21 миллион доллар;
- пахта маҳсулотлари – 14,2 миллион доллар;
- гиламлар – 9,7 миллион доллар;
- бошқа тўқимачилик маҳсулотлари – 41 миллион доллар.

Изоҳ (0)