Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида «Афросиёб» тезюрар поезди икки нафар болани уриб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, поезд Тошкент—Самарқанд йўналишида соатига 190 километр тезликда ҳаракатланиб келаётган бўлган. «Афросиёб» Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган темир йўлнинг 3652-километрида 2 нафар вояга етмаган болани уриб юборган.
2007 йилда туғилган жабрланувчилардан бири шифохонада кўрсатилган муолажаларга қарамасдан, вафот этган. Яна бири жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Аввалроқ Тошкент вилоятида бир кунда икки киши поезд уриб кетишидан вафот этгани, Жиззахда поезд темир йўлда қулоқчин тақиб кетаётган фуқаро сабаб фавқулодда тўхтагани, Тошкент—Хўжакент поезд йўлида ухлаб қолган маст фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолингани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)