Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь—апрель ойларида хориждан қиймати 1,4 миллион долларига тенг бўлган 243 705 дона дазмол импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, дазмол импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 147 851 донага ёки 2,6 баробарга ошган. Ўзбекистон 4 ой мобайнида 10 та давлатдан дазмол импорт қилган. Энг кўп импорт қилган давлат — Хитой. Қуйида асосий ҳамкорлар рўйхати келтирилган:
- Хитой – 238 558 дона;
- Франция – 3 198 дона;
- Индонезия – 1 354 дона;
- Венгрия – 244 дона;2
- Туркия – 108 дона;
- Германия – 106 дона;
- Сербия – 106 дона.
Изоҳ (0)