• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қора денгизда дельфинлар ёппасига нобуд бўлмоқда. Улар ҳам уруш қурбонларига айланган бўлиши мумкин

    Ижтимоий тармоқлар ва ОАВларда Қора денгизда дельфинлар оммавий равишда нобуд бўлаётгани билан боғлиқ постлар тез-тез учрамоқда. Дельфинларнинг жасадлари Украина, Россия, Руминия, Болгария ва Туркия қирғоқларида топилмоқда, деб ёзади Meduza.

    Босфор бўғозидаги дельфинлар. Истанбул, 2020 йил 25 май

    Босфор бўғозидаги дельфинлар. Истанбул, 2020 йил 25 май
    Фото: ППИ / Zuma Wире / Scanpix / LETA

    Севастополдаги «Осуда денгиз» дельфинларни реабилитация қилиш маркази май ўрталарида 2022 йил бошидан буён 282 та ўлик ва 41 та тирик жонивор қирғоққа чиқиб қолгани ҳақида маълум қилганди. Сочидаги «Делфа» дельфинларни қутқариш  маркази маълумотларига кўра, беш ой ичида 400 дан зиёд ўлик ва 50 та тирик дельфин топилган. Ўтган бир йил мобайнида эса  марказ ходимлари бундай воқеалардан 350 тасини қайд этган.

    Турли мамлакатлардан мутахассислар ҳодиса сабаблари бўйича бир нечта версияларни айтмоқда. Баъзилар дельфинларнинг ҳалокатини балиқчилик оқибати деб ҳисобласа, бошқалар инфекция тарқалгани ёки заҳарланиш юз берганини тахмин қилмоқда, аммо айримлар даъво қилишича, дельфинларнинг ҳалокатига Россия Украинага қарши олиб бораётган уруш сабабчи бўлган.

    Одессалик эколог Иван Русев — айнан уруш Қора денгиз ҳавзасига шундай салбий таъсир ўтказаётгани ҳақидаги версия тарафдори. У Facebook’да пост ёзиб, россиялик ҳарбийларни дельфинларнинг ҳалокатида айблади. Унинг сўзларига кўра, Россия Ҳарбий-денгиз кучлари кемаларида кучли гидролокаторлар қўлланилади, шу туфайли дельфинларда маконда мўлжал олиш бузилади, улар ов қилолмай қолади ва ҳалок бўлади. Шунингдек, Русевнинг қайд этишича, нобуд бўлган дельфинларнинг аниқ сонини ҳозир белгилаш имконсиз, чунки соҳилга миналар ўрнатилган, ҳайвонларнинг жасадларини эса йиртқичлар ва қушлар тез еб кетмоқда.

    Болгариялик олим Атанас Русев (одессалик эколог Иван Русевнинг фамилиядоши) қирғоқда ётган дельфин суратини жойлади. Жониворнинг баданида куйиш оқибатидаги катта жароҳатни кўриш мумкин. Олимнинг фикрича,  фақат бомба портлаши оқибатида бундай яраланиш мумкин. Қирғоқдан ярадор дельфиндан ташқари яна иккита жонивор топилган. Экспертлар фото ва видеоларни ўрганиб чиқиб, ҳайвонлар камида 10 кун озиқланмаган деган хулосага келди, бу эса шовқинли ифлосланиш туфайли уларнинг мўлжал олиш қобилияти бузилиши оқибатида юз берган деб тахмин қилинмоқда.

    Русевнинг маълумотларига кўра, дельфинлар билан юз берган ҳолат ягона эмас. Руминиянинг Мангалия шаҳрида ҳам бошқа жониворлар шундай аҳволда топилган.

    Сочидаги «Делфа» дельфинларни қутқариш илмий-экологик маркази директори Татяна Белей дельфинлар ҳалокати сабаблари борасида бошқача фикрда. «Апрелдан буён Қора денгиз ҳавзасида, шу жумладан, Сочида ҳам кицимонларнинг жуда юқори ўлим даражаси кузатилмоқда. Тўрт йилдан буён статистика олиб бораётган бўлсак, ҳали бунақасига дуч келмагандик. Ушбу мавсумда дельфинларнинг бундай сондаге ўлимларининг асосий сабаби, бизнинг фикримизча, бу — эпизоотия (ҳайвонларда бирор юқумли касалликнинг кенг тарқалиши), эҳтимол вирусли инфекция», — деди Белей.

    «Делфа» маркази ходимлари тахмин қилишича, дельфинлар инфекцияга чалинган бўлиши, у жониворларнинг иммун тизимини тушириб юборган бўлиши мумкин.

    Дельфинларнинг оммавий ҳалокатига яна бир сабаб сифатида Татяна Белей балиқ овчилигини келтирди. Топилган дельфинлар орасида баъзиларининг думи кесиб ташланган. Экспертнинг сўзларига кўра, балиқчилар дельфинларни тўрдан чиқариб олиш учун шундай қилади.

    Ҳайвонлар касаллиги ҳақидаги версияни Қоратоғ илмий станцияси ходими Ирина Логоминова ҳам қўллаб-қувватламоқда. Унинг айтишича, бу ҳодисаларда ҳеч қандай аномал нарса йўқ. «Баҳорда ва кузда ҳароратлар кескин ўзгариши юз беради, бу даврларда дельфинлар тери касалликларига, замбуруғли инфекцияларга чалинишга жуда мойил бўлади. Бу фанга азалдан маълум бўлган факт. Бу қандайдир ёппасига тарқалган ўткир касаллик деб айта олмаймиз — бизнинг илмий муассаса бундай маълумотга эга эмас», — деди Логоминова.

    Дельфинларнинг оммавий нобуд бўлиши сабаблари ҳақидаги баъзи версияларни Туркия денгиз тадқиқотлари фонди ўз баёнотида бирлаштирди. Таъкидланишича, уруш шундоқ ҳам балиқларнинг ҳаддан зиёд овланиши, одам фаолияти билан боғлиқ иқлим ўзгаришлари ва ифлосланишлардан зарар кўрган нозик экотизимга ўта ҳалокатли таъсир ўтказмоқда. Фонд экспертлари қайд этишича, уруш оқибатлари, у хоҳ заҳарли моддаларнинг сувга тушиши бўлсин, хоҳ шовқинли ифлосланиш ёки денгиз миналари портлаши бўлсин, минтақа биохилма-хиллигига сўзсиз таъсир ўтказади.

    Мавзуга доир:

    • Фарер оролларида оммавий дельфин ови уюштирилиб, бир кечада қарийб 1500 та жонивор ўлдирилди
    • Гана жанубидаги соҳилга 60 дан зиёд ўлик дельфин чиқиб қолди
    • Карантин сабаб табиат шу қадар тозаланганидан Венеция каналларига дельфинлар қайтди (видео)

    08.06.2022, 08:47   Изоҳ (0)   12913
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Швецияда кемирувчиларда янги коронавирус аниқланди

    08.06.2022, 08:38

    БМТ Россия Украина ғалласини ўғирлаётгани ҳақидаги айбловни тасдиқламади

    08.06.2022, 08:11

    Юқори тезлик, премиум стикерлар, профил белгиси: Telegram’даги пуллик аккаунтлар ҳақида янги тафсилотлар маълум бўлди

    08.06.2022, 07:20

    Туркманистон пойтахтида яна нақд пул етишмовчилиги кузатилмоқда

    08.06.2022, 06:59

    Янги Зеландия Россия ва Беларуснинг 44 та корхонасига қарши санкциялар жорий қилди

    08.06.2022, 06:36

    Шойгу Северодонецкдаги турар жой мавзелари «тўла озод қилингани» ҳақида баёнот берди. Украина расмийлари эса шаҳар учун жанг давом этаётганини айтди

    07.06.2022, 23:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Эронга янги зарбалар билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 19:50

    Исроил Ғазо марказидаги тинч аҳолини эвакуация қилишни бошлади (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:25

    Гонгконгга Вифа тўфони ёпирилди (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:05

    Европа Иттифоқи давлатларига кириш нархи 3 баравар ошиши мумкин

    Дунё | 20 июл, 18:30

    Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер Лигасининг энг тезкор футболчиларидан бирига айланди

    Спорт | 20 июл, 17:53

    Индонезияда 280 киши бўлган кемада ёнғин: одамлар денгизга сакрамоқда (видео)

    Дунё | 20 июл, 17:52

    АҚШда учаётган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 20 июл, 17:30

    АҚШ Ғарбий Соҳилдаги фаластинликлар черковига ҳужумни террорчилик ҳаракати деб атади

    Дунё | 20 июл, 17:10

    Сурия ҳукумати Сувайда шаҳрида тартиб ўрнатилганини, бадавий қабилалар ортга чекинганини маълум қилди

    Дунё | 20 июл, 16:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.