Марказий банк 2022 йилнинг дастлабки 5 ойида аҳолига ажратилган ипотека кредитлари бўйича маълумот берди.
Унга кўра, аҳолига ажратилган ипотека кредитлари қолдиғи 2017 йилга қараганда 5,2 баробарга кўпайиб, жорий йилда 39,4 трлн сўмга етган.
Тошкент шаҳри 2022 йилда ажратилаётган ипотека кредитлари бўйича қолган вилоятларга қараганда бир неча бор олдинда бормоқда — 1,5 трлн сўм. Бу борада қарийб 500 млрд сўм кўрсаткич билан Фарғона кейинги ўринда қайд этилган.
Кредитларнинг 83 фоизи янги қурилган — бирламчи бозордаги уйларга ажратилган. Йил бошидан бери 30 мингдан ортиқ фуқарога ипотека кредитлари берилган.
Кредит расмийлаштираётган мижозларнинг 59 фоизини эркаклар, 41 фоизини аёллар ташкил этган. Ипотека кредитларининг асосий қисмини 31-50 ёш оралиғидаги фуқаролар олмоқда — 69 фоиз.
Йил бошидан бери ипотека кредитларининг молиялаштириш манбалари:
- Молия вазирлиги — 4,17 трлн сўм;
- Банк ўз маблағлари — 954,9 млрд сўм;
- Ипотекани қайта молиялаштириш манбалари — 76,5 млрд сўм.
Аввалроқ ипотека кредитларига асосий ставка ўзгаришининг таъсири маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)