Ботир Парпиев маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Ботир Парпиев 1946 йилда Андижон вилоятида, милиция генерал майори Раҳмат Парпиевнинг оиласида туғилган. 1992—1996 йилларда Андижон вилояти ИИБ бошлиғи, 1996—1998 йилларда Ўзбекистон ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи, 1998—2002 йилларда Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари, 2002 йилнинг июнь ойидан декабрь ойигача Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири, 2002—2004 йилларда Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раиси, 2004—2018 йилларда эса Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимида ишлаган. Шунингдек, 2018 йилга қадар Ўзбекистон Таэквондо WTF ассоциацияси президенти лавозимида ҳам фаолият юритган. Шундан сўнг ҳозирги тайинловга қадар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида вазир ўринбосари сифатида ишлаган.
Изоҳ (0)