Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 6 июнь куни «Райҳон» миллий таомлар биносида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни соат 18:37 да Чилонзор туманида жойлашган «Райҳон» миллий таомлар биносининг том қисмида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Ҳолат соат 19:03 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида бино ошхонасининг 15 метр/квадрат майдонда том қисми ёниб зарарланган. Ҳодисада тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)