Самарқанд вилоятининг Нарпай туманидаги озиқ-овқат дўконларида 5 июнь куни ёнғин содир бўлди. Ҳолат акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Вилоят ФВБнинг маълум қилишича, туманнинг «Сари бозор» МФЙда жойлашган озиқ-овқат дўконларида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисидаги хабар соат 20:21 да келиб тушган.
Воқеа жойига жалб этилган 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:35 да етиб борган ва соат 22:10 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида 3 та озиқ-овқат дўконларининг тахминан 70 квадрат метр майдонда шифт, том қисми ва озиқ-овқат маҳсулотлари ёниб, зарарланган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)