Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 6 июнда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 17,39 сўмга кўтарилиб, 11 012,06 сўмни ташкил қилди. Евро 82,46 сўмга ошиб, 11 834,66 сўм бўлди. Рубль 0,87 сўмга пастлаб, 177,83 сўм бўлди.
Бундан аввал ушбу валюта курси саккиз кунлик пастлашдан сўнг кўтарилиб, 10 994,67 сўмни ташкил қилганди. 1 июнь куни долларнинг сўмга нисбатан қиймати 15 мартдан буён илк бор 11 минг сўмдан пастлаганди.
Изоҳ (0)