Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани «Оқтепа» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган цемент заводи қулаб тушгани тасвирланган видеолар тарқалди. Вилоят ФВБ ҳолатга муносабат билдириб, заводнинг том қисми қулаб тушганини маълум қилди.
Тарқалган видеоларда «Жаҳон евро сервис» масъулияти чекланган жамияти томонидан цемент ишлаб чиқарувчи завод қулагани айтилган.
Олиб борилган ўрганиш давомида заводдаги омборга ярим тайёр маҳсулот белгиланган меъёрдан кўп миқдорда олингани сабабли омборнинг том қисми қулагани аниқланган.
«Қулаш натижасида МЧЖга қарашли бошқа бино ва иншоотлар ҳамда ишчи-ходимларига ҳеч қандай зиён етмаган», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)