Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 3 июнь куни Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Ичан қалъадаги тарихий обидаларни зиёрат қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, давлат раҳбарлари Ота дарвозадан кириб, Кўк минора, Кўҳна арк саройи, Тошҳовлини томоша қилган. Паҳлавон Маҳмуд мақбараси ва Жума масжидида Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилган.
«Хоразмнинг тарихи, илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси ҳақидаги маълумотлар, бой маданияти ва санъати меҳмонларда ёрқин таассурот қолдирди», — дейилади хабарда.
Шу билан Тожикистон президентининг Ўзбекистонга расмий ташрифи якунланди.
Изоҳ (0)