• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Алишер Усмонов ва Ирина Винер: илк учрашув, 6 йиллик ҳижрон ва 30 йиллик никоҳдан кейинги ажрашиш тарихи

    Кўпчилик уларнинг муҳаббатига ҳавас қилган, чунки Ирина Александровна ва Алишер Бурҳонович оғир синовларни бошдан кечирса-да, доим бирга бўлган. Гимнастика мураббийи Иринанинг шогирдлари ва эр-хотин билан таниш бўлган ҳар бир киши уларнинг турмушини ҳар доим кучли ва мустаҳкам деб билган.

    Аммо қанчалик ғалати эшитилмасин севги ҳам тугар экан. Май ойининг ўрталарида Винер ва Усмонов ажрашишаётганини эълон қилишди. Ҳозирда улар ажралиш жараёнида бўлса-да, «Lisa.ru» нашри бу икки кучли инсоннинг севги ҳикояси қандай бошланганини ёдга олади.

    Илк учрашув

    Ирина Александровна ва Алишер Бурҳонович илк бор Тошкентдаги спорт мажмуасида учрашган. Ўшанда Винер умидли ва истеъдодли гимнастикачи эди, Усмонов эса қиличбозлик билан шуғулланарди. Йигит бир кўришдаёқ мовий кўз, қора соч чиройли қизни севиб қолади, лекин анча вақтгача ўз ҳис-туйғулари ҳақида гапиришга журъат эта олмайди.

    Спортчи қиз унга жуда мағрур ва жиддий бўлиб кўринади, балки Усмонов рад этилишидан қўрққандир. Аммо бир лаҳзалик бу учрашув кўп йиллар давомида унинг хотирасида қолади. Кейинчалик Алишер Бурҳонович ўшанда биринчи марта ва бутун умрга севиб қолганини тан олган.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Маълум вақтга қадар уларнинг йўллари ажралади: Усмонов Москвага кетади ва МГИМОга ўқишга киради. Винер эса Ўзбекистонда карьерасини қуришда давом этади, бир неча бор чемпион бўлади. Кейинчалик у турмушга чиқади ва Антон исмли ўғил фарзанд кўради. Одатда у биринчи турмуш ўртоғи ҳақида гапиришни хоҳламайди.

    Бир куни Ирина Александровна Москвага хизмат сафарига боради ва у ерда тасодифан Алишер Бурҳонович билан учрашиб қолади. Усмонов қизни дарров танийди, лекин Ирина ватандошини пайқамай, унинг ёнидан ўтиб кетади.

    Кейинчалик, иккаласининг эслашича, ўша куни гимнастикачининг кайфияти бўлмаган, шунинг учун эркак уни чақирганда, у бироз ҳайрон қолган. Аммо Усмонов синглиси у билан бирга машғулот ўтказганини айтиши биланоқ Винер дарҳол танийди.

    Кейинчалик у Усмоновни яхши кўриб қолади. Баъзиларнинг айтишича, спортчи биринчи турмуш ўртоғидан айнан Усмонов туфайли ажрашган. Аввалига улар ўрталаридаги муносабатни ҳаммадан яширишади. Алишер Бурҳонович севгилисини ота-онаси билан таништиришга анча вақтгача журъат эта олмайди, чунки отаси унга оқила уй бекаси бўладиган оғир-босиқ қиз қидирарди. Биринчи турмушидан ажралган ва фарзанди бўлган спортчи идеал келин орзусига тўғри келмасди. Бундан ташқари, Ирина Александровна Усмоновдан беш ёш катта эди. Бироқ Усмонов ота-онасини фақат шу аёл билангина чинакам бахтли бўлишига ишонтиришни уддасидан чиқади.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Оилавий бахт ва синовлар

    Севишганлар турмуш қуришга улгурмасдан, уларнинг тинчини Усмонов иштирок этишига тўғри келган суд бузади. У порахўрлик ва фирибгарликда айбланади ва саккиз йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинади. Тадбиркорнинг ўзи айбдор эмаслигини қайта-қайта таъкидлайди: ўша вақтда кимлардир бадавлат одамларнинг фарзандларини озодликдан маҳрум қилиб, уларга зарар етказмоқчи бўлишади.

    Миллиардернинг отаси эса шаҳарда машҳур прокурор бўлган. Олти йил қамоқда ўтириб чиққач, 2000 йилда Алишер Бурҳонович айбсиз деб топилади.

    Ирина Александровна шу йиллар давомида севгилисини кутган, қачондир обрўси тикланишига ва айбсиз деб тан олишига ишонган. Ўша пайтда баъзи танишлари спортчига бизнесменни унутиши лозимлигини маслаҳат ҳам беришади, чунки қамалган одам билан турмуш қуриш Винернинг карьерасига салбий таъсир кўрсатиши мумкин эди.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Ўша пайтда унга мамлакатни тарк этиш ва халқаро мусобақаларда қатнашиш тақиқланган бўлса-да, Ирина ҳеч кимга қулоқ солмайди. Алишер Бурҳонович қамоқда ўтирган пайти ўз танловида адашмаганини англаб етиб, ўша ердан севгилисига шойи рўмол юборади, бу эса турмуш қуриш таклифини билдирарди.

    Гимнастикачи совғани мамнуният билан қабул қилади ва турмуш қуришга рози бўлади. Уларнинг тўйи Усмонов озод қилинганидан сўнг — олти йилдан кейин бўлиб ўтади. Кейинчалик улар Москвага кўчиб келиб, янги ҳаёт бошлашади.

    Бу ерда Алишер Бурҳонович тадбиркорлик ва бизнес билан шуғуллана бошлайди, Ирина Александровна эса иқтидорли гимнастикачиларга мураббийлик қилади, уларнинг дунё миқёсида тан олинишига ёрдам беради. Турмуш ўртоғи ҳар доим уни қўллаб-қувватлаган ва рафиқаси эришган ғалабалардан хурсанд бўлган. Винер ҳам кўп жиҳатдан у туфайли муваффақиятга эришганини доимо тан олади.
    Москвага келганимдан кейин спортчи қизларим билан Новогорскдаги базада шуғулланганман, ижара ҳақини эса Алишер Бурҳонович тўлаган. Шунингдек, Яна Батиршина, Амина Зарипова билан эришилган ғалабалар унинг ёрдами туфайли. Аммо болаларга онаси каби яқин бўлмасангиз, натижага эришиб бўлмайди. Шу боис Алишер Бурҳонович, бир томондан, спорт билан шуғулланишимдан норози бўлса, иккинчи томондан, болаларнинг муваффақиятидан доимо хурсанд бўларди, — деди спортчи.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Усмонов баъзан қаттиққўл бўлса-да, аслида романтик ва меҳрибон эр эди. Хотини учун у ҳеч нарсани аямасди — уни гулларга кўмиб ташлашга, қимматбаҳо совғалар ҳадя қилишга тайёр эди. Бироқ тадбиркор ҳам рафиқасининг кўмагисиз бундай муваффақиятга эришолмасди. Ирина унга бизнес юритишда ёрдам бермади, лекин шарқ аёли сифатида доимо уни тинглашга, итоаткор бўлишга ва севишга ҳаракат қилди.

    Мен ҳар доим Алишерга: «Сен — даҳосан! Сен — буюксан!» деб айтардим. Охир-оқибат шундай ҳам бўлди. У умидсизликка тушганда гарчи бу ҳақда ўйлаш ҳақиқатга тўғри келмаса-да, мен барибир ҳаммаси яхши бўлишини тинмай такрорлардим. Унинг супер эканлигини билардим, — деб тан олади спортчи.
    Машҳур мураббий у учун ишдан кўра оила муҳимроқ эканлигини бир неча бор айтган — у буни ўз шогирдларига ҳам ўргатган. Алишер Бурҳонович ўғли Антонни ўз фарзандидек тарбиялаган, аммо уларнинг умумий фарзандлари йўқ.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Кимлардир айнан шу нарса уларнинг ҳис-туйғуларининг совишига олиб келган бўлиши мумкин деб ҳисоблайди, бошқалар эса бир-биридан узоқда бўлиш муносабатларга таъсир қилганига амин, чунки сўнгги йилларда эр-хотин деярли бирга яшамас эди. Май ойи бошида Алишер Усмонов ажрашиш учун ариза берди, 19 май куни бу қарор ҳаммага маълум бўлди. Миллиардер ва мураббийнинг вакиллик томонлари учрашишган, аммо ҳеч ким энг кучли жуфтликлардан бири бўлган эр-хотин ажралишининг ҳақиқий сабабларини маълум қилмаган.

    Мавзуга доир:

    • Россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг рафиқаси Ирина Винернинг энг эсда қоларли образлари (фото)
    • Фото: Таниқли миллиардерларнинг рафиқалари (фото)
    • Ирина Винер-Усмонова самарқандлик бўлганми?
    • Алишер Усмонов, Алина Кабаева, Севара Назархон ва қўшни мамлакатларда муваффақиятга эришган бошқа ўзбекистонликлар

    03.06.2022, 20:32   Изоҳ (0)   49281
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мексикалик бўлгани учун бош роллар берилмаган, аммо орзусига эришиш учун тинмай меҳнат қилган актриса — Салма Хаек ҳикояси

    03.06.2022, 17:46

    «Ё мени ёки кинони танланг, деб шарт қўйган» — Мансур Агалиев Юлдуз Усмонова сабаб фильмларда суратга тушмай қўйгани ҳақида гапирди (видео)

    03.06.2022, 15:42

    Instagram: Зулайҳо Бойхонова ўғлининг юлдузларни жамлаган тўйи, Феруза Норматовани йиғлатган сюрприз, Истанбулда «химия» олаётган Раъно Шодиева

    02.06.2022, 22:55

    Қиморга тикилган, оёғи синдирилган ва қорнидаги боласи туширилган: Турмуш ўртоғининг руҳий ва жисмоний зўравонлигига учраган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    02.06.2022, 17:50

    Ҳалигача фарзанд кўра олмаган ва бунинг сабабини ҳеч кимга айтмаган актриса — Женнифер Энистоннинг ҳаёти ва карьераси (фото)

    02.06.2022, 15:37

    Голливуд юлдузи Бред Питт собиқ рафиқаси Женнифер Энистонга 79 миллион долларлик уй совға қилди

    02.06.2022, 11:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ироқдаги Курдистон ишчилар партияси аъзолари Туркия билан келишиш учун оъз қуролларини ёқиб юборди

    Дунё | 12 июл, 12:20

    Марлон Тапалес Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги жанг олдидан япониялик боксчига ёрдам беради

    Спорт | 12 июл, 12:10

    Ўзбекистон | 12 июл, 12:00

    Трамп Украина учун янги ёрдам пакетини тайёрламоқда — Politico

    Дунё | 12 июл, 11:45

    YouTube эндиликда сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган видеороликларга пул тўламайди

    Лайфстайл | 12 июл, 11:35

    “Реал Мадрид” 100 млн еврога футболчи харид қилмоқчи

    Спорт | 12 июл, 11:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.