"E-auksion" 2022 йилнинг 5 ойи давомида ўтказилган электрон аукцион ва танловларнинг натижаларини эълон қилди.
2022 йилнинг январь—май ойларида платформага 403 мингдан ортиқ мулк ва мулкий ҳуқуқлар кимошди савдосига қўйилди.
Ушбу даврда бошланғич нархи 1,15 трлн сўмлик 322 мингта объект 1,75 трлн сўмга сотилди. Савдоларда қарийб 766 минг нафар талабгор иштирок этди.
Маълумот учун, 2021 йилда «E-auksion» платформаси орқали 23 мингдан ортиқ мулклар сотилган. Ушбу савдоларда 107 минг нафар талабгор иштирок этган.
Айни пайтда платформада 83 мингдан ортиқ объектлар савдога қўйилган.
4200 дан ортиқ давлат активлари, 50 мингдан ортиқ деҳқончилик учун, 22 мингдан ортиқ тадбиркорлик учун ер участкалари, 100 дан ортиқ ташқи реклама объектларини ўрнатиш жойлари, 1,9 мингдан ортиқ кўчмас мулклар ва 1200 дан ортиқ автотранспорт воситалари шулар жумласидан.
Аввалроқ Тошкентдаги ҳукумат меҳмонхонаси қарийб 79 млрд сўмга сотилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)