Lifehacker нашри яна бир оддий ҳамда мазали торт рецепти билан бўлишди. Асалли тортни тайёрлашнинг бир неча усули бўлса, ушбу рецептга кўра, ширинликни печда пиширишга ҳожат йўқ.
Керакли маҳсулотлар:
- асалли печенье;
- қаймоқ — 2 стакан;
- крем-пишлоқ — 250 г;
- сариёғ — 250 г;
- қуюлтирилган сут;
- шоколад.
- Сариёғ пишлоқ билан силлиқ бўлгунча миксер қилинади.
- Алоҳида идишда қуюлтирилган сут ва қаймоқ аралаштирилади.
- Икки аралашма бир-бирига қўшилади.
- Торт солинадиган катта қолип идиш олинади ва унга тайёр массадан суртилади.
- Сўнгра бир қават асалли майдаланган печенье солинади.
- Устидан яна крем ва печенье жойлаштирилади.
- Барча масаллиқлар тугагунга қадар шу тарзда давом этилади.
- Тортнинг юзаси крем билан текисланиб, таъбга кўра шоколад билан безак берилади.
- Музлаткичга бир кунга қўйилади.
Изоҳ (0)